UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

14 июн 17:57
Янгиликлар

Шоссе йўналишидаги баҳслар якунланди, навбат трек дастурига

Таиланднинг Районг шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича U-20, U-23 ёш тоифалари ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлди. Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг маълум қилишича, ушбу натижа билан терма жамоамиз 27 давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Гарчи юртдошларимиз Париж-2024 Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма берувчи йўналишларда шоҳсупага кўтарила олмаган бўлишсада, қимматли рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди. Мусобақада спортчиларимиз қуйидаги йўналишларда шоҳсупага кўтарилишди:

Олтин медаль:
Ольга Забелинская (индивидуал старт пойгаси, катталар)
Янина Кускова (индивидуал старт пойгаси, U-23)

Кумуш медаль:
Аралаш жамоавий пойга (катталар)
Аралаш жамоавий пойга (U-23)
Асал Ризаева (индивидуал старт пойгаси, U-20)
Янина Кускова (гуруҳ пойгаси, U-23)

Бронза медаль:
Аралаш жамоавий пойга (U-20)
Асал Ризаева (гуруҳ пойгаси, U-20)
Бегзод Раҳимбоев (гуруҳ пойгаси, U-23)

Терма жамоамиз айни пайтда Таиланддан Малайзияга етиб борди. Спортчиларимиз эндиликда 19 июнь кунига қадар трек йўналишида қитъа биринчилиги учун баҳс олиб боришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг