UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

03 мар 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Шунчаки тавсия! UFC’да қатнашиш учун жаҳаннамдан қайтган, Ироқда кураш олиб борган ва ғалабаларини вафот этган дўстларига бағишлаган жангчи ҳақида

Теглар :  Брайан Стенн
Жангчилар октагонда ўлишга рози эканликларини тез-тез таъкидлашади, лекин Брайан Стенн учун бу қуруқ гап эмас.


Қаҳрамон

Брайан Стенн Ироқда хизмат қилганида ҳар куни ўлим билан юзма-юз келган. UFC`га эса миллий қаҳрамон номи остида келди. Стенн топ жангчи бўлмасада, уни ҳурмат қилмасликнинг иложи йўқ.  “Бошқа яккакураш спортчилари билан таққослаганда жанг мен учун умуман бошқа нарса. Улардан фарқим ҳаётим учун курашганлигимда”, - дейди Брайан.

Брайан болалигидан етакчи бўлган. Ҳарбий академияга ўқишга кирганидан сўнг, жанг қилишни ўрганди.

Стенн Япониянинг ҳаво-ҳарбий базаси - Якотада туғилган. У икки ёш бўлганида отаси кетиб қолган, кейин онаси уни синглиси билан Пенсилванияга олиб келган. Онаси ҳамширалик қилиб иккала фарзандини вояга етказган. Онасининг иши туфайли бандлигидан Брайан кўча жанглари орасида улғайган. Унинг биринчи жанги учинчи синфлигида уни ҳақорот қилган қўшни болани уришидан бошланган ва бу тўқнашувдан Стеннда "шрам" ҳам қолган.

Онаси “ Брайан етакчи бўлиб туғилган. Болаликда у бошлиқ, қолган болалар эса унга бўйсунар эди”, - деб эслайди.

Мактаб даврида Стенн америка футболининг ишқибози бўлган. ва ҳатто машҳурликка ҳам эришган. У жуда яхши бўлганидан юқори синфда ўқиб юрган вақтларидаёқ дунёнинг энг машҳур университетлари унга қизиқиш билдиришни бошлаган, бироқ қўлидаги жароҳати мақсадларига тўсқинлик қилган. Ўшанда Брайан денгиз ҳарбий кучлари академиясига ўқишга кирган.

“Юқори синфдалигимда менда ўзгача шахсият борлигини сездим. Мен ҳар қандай нарсага жиддий қарайман ва кўпчилик буни билар эди. Ўзимга ўхшаганларни денгиз ҳарбий кучларидан топишга қарор қилдим ва бу иш берди”, деб эслайди қаҳрамонимиз.

Академия даврида Стенн жанг қилишни давом эттирган, лекин фаолияти спортда бўлишини орзу қилмаган, у қўшинга қўмондонлик қилишни хоҳлаган. Академиядан сўнг денгиз пиёда аскарлари бўлинмасига тушган ва у ерда аралаш жанг санъати билан шуғулланишни бошлаган. АҚШ 2003 йилда Ироқда ҳарбий ҳаракат бошлаганлиги сабабли, у ҳам урушга кетди, лекин машғулот қилишни тўхтатмади:

“Ироқдан қайтганимдан кейин биринчи профессионал жангимни ўтказишни истаганман. Бунга дам олиш кунлари ҳамда хизматдан кейин кечқурун шуғулланганим сабаб бўлган”.

Брайаннинг орзуси амалга ошди ва капитан бўлди. У Ироқда "дўзах"дан ўтган: отряди билан пистирмага тушган.

Биринчи қаторда жанг қилган Стенн учун уруш ҳақиқий қўрқувга айланди. У бошқарган пиёдалар 2005 йил май ойида пистирмага тушиб қолади. Брайан танкдан тўрт ярадорни олиб чиқиб, қўшинга ёрдам беради. Кечқурун жароҳатланганларни вертолёт олиб кетади, аммо уларнинг чинқириғи ҳали ҳамон унинг қулоқлари остида жаранглайди.

Уруш ҳақида: “ Ҳамма бу қаҳрамона ҳаракат эканлигини айтишади, бироқ жиддий талофат кўрганлар ҳам бор эди. Булар мен учун ёқимли хотиралар эмас, шунинг учун улардан қочишга ҳаракат қиламан”, - деб айтган Брайан.

ММА`да дебютини нишонлаганида фронтда хизмат қилган. Жангларидаги ғалабаларини марҳум дўстларига бағишлаган.

Стенн ҳарбий хизматдалигида жангларда иштирок этиш учун таътил олган. 2006 йилда ММА`да дебют қилиб, кетма-кет олтита жангда ғалаба қозонган. Ўзини спортда синаб кўриш учун 2008 йил армиядан кетган. Унинг рафиқаси “Мен энди ундан қўрқмайман. Брайан Ироқдаги воқеалар ҳақида гапиришни истамайди, ҳаммасини ичида сақлайди. У қафасга чиққан пайтда бутун ҳиссиётларини ташқарига чиқаради”, деб таъкидлаган. 

Жанг давомида Стенн вафот этган инсонларни, асосан Анбар ҳудудида урушда ҳалок бўлган энг яқин дўсти, лейтенат Трэвис Менонни эслайди. 2008 йилда UFC`га кириб келганида, биринчи жангини дўсти ҳамда унинг кўз ўнгида отиб ўлдирилган тўрт қуролдош дўстига бағишлайди. 

Брайан “Қафасдалигимда ҳеч ким ўққа тутмайди. Октагондалигимда ўзимни ҳаёт учун курашаётгандек ҳис қиламан. Агар рақибларим мени мағлуб этишни исташса, ана шу даражага кўтарилиши лозим. Улар бўлмаган жойда мен бўлганман. Улар кўрмаган нарсаларни кўрдим. Қафасда рақибларим нафақат менга, балки ҳарбий ўтмишимга қарши курашишлари керак”, деб айтган.

Стеннинг таъкидлашича, жангларини Карабилдаги олти кунлик пистирма билан таққослаб бўлмайди:

“Булар бошқа-бошқа нарса. Агар UFC рақибларимга қўлбола портловчи мосламалар билан чиқишга имкон берса, трибунада эса мени отиш учун снайперни қўйса, балки урушдагига ўхшаш бўларди”. 

Стенн топ жангчи бўлишига натижалари етмади. У жангларини хайрия билан бирлаштирди.

Брайан фаолиятини 2013 йил Майкл Биспинг ва Вандерлей Силвадан учралган мағлубиятидан сўнг тугатди. Унинг натижаси яхши бўлмаганига қарамасдан UFC`даги энг яхшилар билан жанг қилди ва буни томошабинларга кўрсатди. Ташкилот уни уриш қаҳрамони сифатида пиар қилган бўлсада, у ўтмишини эслашни хоҳламайди:

“Одамлар ҳарбий бўлганим учун, зўравонликни қўллаб-қувватлайди, деб ўйлайди. Ироқда мактабларнинг тикланганлиги ва дўконларнинг очилиши урушдаги энг яхши хотиралар. Мамлакат иқтисодига пул киритиш, зарар кўрган оилалар учун ёрдам бўлали. Мен илгари ҳеч қачон кўрмаган одамларим ва улар учун тинчлик даврининг келганлиги энг яхши лаҳзаларим”.

Стенн ҳали ҳам ўтмишини унутолмаганлигини айтади. У ўзини спортда топди, лекин ҳамкасбларининг кўпчилиги четда қолди. Брайан уруш фахрийларига иш топиш учун хайрия ташкилоти тузиб, улар учун етакчига айланди. Урушда қатнашганларнинг ишсизлик даражаси мамлакат бўйича икки баравар кўп ва Стенн юзлаб одамларнинг иш топишига ёрдам берди.

Брайан “Мен шунчаки хайрияда қатнашмайман, ўша соҳада ишлайман. Бу одамлар билан бирга бўлиш ҳамда ёрдам бериш усулим. Уларнинг бошидан кечирганларини тасаввур қилиш қийин, бироқ Америка орзуси учун уларда ҳеч қандай имконият йўқ”, дейди.

Стенн фаолиятини тугатганидан кейин UFC`да шарҳловчи бўлиб ишлашни бошлади. У бунга айнан армия ёрдам берганлигини таъкидлайди. Ҳар жума юзлаб аскарларга дам олишга чиқишидан олдин нутқ сўзлаган. Денгиз пиёдаларида хизматда бўлганида, оммавий тадбирларда ҳам сўзга чиққан. Брайан шарҳловчилик ишини тугатган бўлса ҳам, унда олдинга интилишда давом этиш ва ўзини топишда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ироқдаги жаҳаннамдан қайтган туғма қобилиятли етакчи учун ҳаётда ҳеч қандай қийинчиликлар йўқ. 

Sports.ru сайтидан Озода Қаюмова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг