UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0

30 апр 12:04
Янгиликлар

Теннис

Shymkent Challenger 2. Фоминни "сочиб" ташлашди, иккинчи сетда "сухой" қайд этилди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин уч кун олдин Шимкент шаҳрида фаолиятидаги иккинчи ATP Challenger туркумига кирувчи турнирида чемпион бўлганди.

Бу ҳафта учун мўлжалланган мукофот жамғармаси 63 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Shymkent Challenger 2 турнирида 25 ёшли ҳамюртимиз ҳам ўз омадини синаб кўрди. Фомин илк даврада нидерландиялик 30 ёшли Йелле Селсни мағлубиятга учратган эди. 

Афсуски, бироз аввал якунига етган 1/8 финал баҳсида ҳамюртимиз германиялик Макс Ганс Ребергга 2/6, 0/6 ҳисобида имкониятни бой берди. Теннисчимизнинг кортда кайфиятсиз, иштиёқсиз, жуда оғир ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Жуда ғалати мағлубият. Фомин бу ўйинга умуман тайёр эмас экан.  

Таққослаш учун, Сергей Фомин ATP рейтингида 359, 22 ёшли Макс Ганс Реберг эса 641-ўринни эгаллаб турибди. Олтмиш тўрт дақиқа давом этган учрашувда Сергей 6 та қўшхатога йўл қўйди, биронта ҳам эйс зарбасини амалга ошира олмади. Реберг эса аксинча, умуман қўшхатога йўл қўймади. Учта эйс зарбасини ижро этди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг