UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0

13 апр 16:14
Янгиликлар

Теннис

Shymkent Open. Абдураимова ярим финал учрашувини ўтказди

Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этаётганди. 

Турнирнинг биринчи ракеткаси бўлган ҳамюртимиз аввалига қозоғистонлик Александра Гринчишинани мағлуб этди. Иккинчи босқичда россиялик Маргарита Лазаревадан 6:3, 6:1 ҳисобида устун келди. Чорак финалда беларуслик Анна Кубаревани енгди. 

Финал чиптаси учун эса россиялик Варвара Флинкка қарши кортга чиқди. Ушбу баҳсда бироз кутилмаганда Абдураимова рақибасига осонлик билан 2:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг