UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0

04 авг 10:29
Янгиликлар

Шахмат

Синдаров ҳамон Grand Chess Tour: Saint Louis Rapid & Blitz 2026 пешқадамлар сафида

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 200 000 долларни ташкил этувчи, жаҳоннинг кўзга кўринган 10 гроссмейстери иштирокидаги Grand Chess Tour сериясининг навбатдаги босқичи давом этмоқда.

Ушбу нуфузли турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли дона сурмоқда. Мусобақанинг иккинчи куни рапид бўйича яна учта тур учрашувлари ўтказилди. Бу сафар ҳам Жавоҳир мағлубиятга учрамади. У ўтказилган учта партияда рақиблари билан дурангга имзо чекди. Тўртинчи турда пешқадам Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон), 5-турда Левон Аронян (АҚШ), 6-турда эса қора доналарда Фабиано Каруана (АҚШ) билан муросага келди. 

Иккинчи кунги баҳслардан сўнг ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа пешқадамлигини сақлаб қолди. У 9 очко билан турнир жадвалида карвонбошилигини давом эттирмоқда. Бир ғалаба ва 5 дурангга эга Жавоҳир Синдаров 7 очко билан соф 2-ўринни банд этган. Беш нафар гроссмейстер ҳисобида 6 очкодан бор.    

Бугун рапид бўйича сўнгги 3 та тур партиялари ўйналади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. Еттинчи турда Жавоҳир оқ доналарда америкалик Леньер Домингесга қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, учрашувлар рапид ва блиц йўналишларида ташкил этилади. Рапидда вақт назорати 25+10, блицда эса 5+2 форматида бўлиб ўтади. 

Иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруано, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес, Авондер Лианг (барчаси АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аниш Гири, Йорден ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг