UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

19 окт 08:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Сирдарёда аҳоли орасида оммавий соғломлаштирувчи машғулотлар ташкил этилди

Сирдарё вилоятида кексалар ва нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, корхона-ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғломлаштирувчи бадантарбия машғулотлари ҳамда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш спорт тадбирлари ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида, фаоллар билан ўтказилган учрашувда юртдошларимизни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга фаол жалб этиш, тўғри овқатланиш, аҳолида ортиқча вазн пайдо бўлиши натижасида қанд касаллиги, шунингдек, турли юқумли бўлган касалликларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида аҳоли орасида соғломлаштирувчи жисмоний машқларни кенг оммалаштириш ҳамда уларга қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги, бу борада Оқoлтин тумани тажрибаси асосида аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш таклифини илгари сурган эдилар.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бугун эрта тонгдан Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Ховос, Сирдарё, Сайхунобод, Мирзаобод, Боёвут туманлари ҳамда Гулистон ва Ширин шаҳарлари аҳолиси, жумладан, кексалар ва нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, корхона-ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида соғломлаштирувчи бадантарбия машғулотлари ҳамда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш спорт тадбирлари ташкил этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, аҳоли томонидан «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акцияси ижобий қабул қилиниб, иштирокчилар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан бугунги эрталабки бадантарбия ва юриш спорт тадбирларида ҳам 15 мингга яқин аҳоли иштирок этди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг