UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

03 сен 19:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сириль Ган Нганнудан учралган мағлубиятнинг асосий сабабини айтди

Оғир вазн тоифасида UFC жангчиси Сириль Ган нима учун Фрэнсис Нганнуга мағлуб бўлганини айтди.

Шунингдек Ган фаолиятидаги илк мағлубият уни янада кучли қилгани ҳақида гапирди.

"Тажрибам ошди. Мен иштирок этган ҳар бир жангда ғалаба қозондим. Осон бўлгани учун эмас, балки яхши жангчи бўлганим учун. Мағлуб бўлгандан кейин сизда саволлар туғила бошлайди ва сиз унга жавоб топишингиз керак. Шундай қилиб, бу муваффақиятсизлик мени янада кучлироқ қилди" — деди Ган.


Сириль Ганнинг сўзларига кўра, у Тай Туйваса Нганнуга қарши курашни ўрганиб чиққани ва жанг стратегиясини шу асосда қуриши мумкинлигидан хавотирда эмаслигини айтди.

"Нганнуга мағлуб бўлганимдан сўнг бошқалар менга жанг режасини ишлаб чиқиши мумкин. Аммо, жангни кўриб чиқиб, қандай хатоларга йўл қўйганимни сўрасангиз, одатдагидек оёқ ҳаракатидан фойдаланмаганимни айтаман. Нганну жанг давомида мени икки-уч марта ҳайратда қолдирди. Шундай экан, Фрэнсис мени мағлуб қилиш йўлини кўрсатганидан хавотирда эмасман. Чунки менинг оёқ зарбаларим ҳар доимгидан ҳам яхши бўлади" — деди Сирил Ган.

Эслатиб ўтамиз, Сириль Ган яқиндагина Деррик Льюисни мағлуб қилиб, вақинчалик чемпионга айланганди. Франсис Нганну эса ушбу вазнда тўлақонли чемпион ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг