25 апр 15:09
Янгиликлар
Бокс/ММА
Собиқ UFC чемпиони Прохазка қачон октагонга қайтишини айтди
Иржи Прохазка кейинги жангини қачон ўтказишини маълум қилди.
Елкасидаги жароҳатидан фориғ бўлган яримоғир вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Иржи Прохазка навбатдаги жангини август ёки сентябрь ойида ўтказиш ниятида эканлигини айтди.
"Тўлиқ тикланишим ва машғулотларни бошлашим учун яна бир-икки ой вақт керак бўлади. Шуни ёдда тутган ҳолда, мен август-сентябрь ойларида қайтиб, чемпионлик жангини ўтказишни режалаштиряпман", - деди Прохазка.
Ҳавола :
Манба : mma.metaratings.ru
Фикрлар