UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

01 янв 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ UFC чемпионини 65 сонияда бўғиб қўйишди

Теглар :  Роуз Намаюнас
АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида греппинг бўйича турнири ташкил этилди.

FURY Pro Grappling 6 турнири доирасида биринчи енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнас дивизион вакиласи Жиллиан Робертсонга қарши жанг олиб борди. Ўн дақиқага мўлжалланган жанг 65-сонияда тўхтатилди. 

Канадалик аралаш яккакураш устаси америкалик номдор рақибасини бўғиш усули билан мағлубиятга учратиб, унга греппингнинг кучини кўрсатиб қўйди. 27 ёшли Жиллиан Робертсон ҳам 2017 йилдан бери UFC турнирларида ўз жангларини ўтказиб келяпти. Унинг ҳисобида 13 та жангдан 8 ғалаба, 5 мағлубият бор. Робертсон сўнгги жангини 2022 йилнинг сентябрь ойида россиялик Мария Агаповага қарши ўтказиб, рақибасини худди кечагидек ортдан бўғиш усули эвазига таслим этганди.

30 ёшли Роуз Намаюнас эса 2022 йилнинг май ойида UFC чемпионлик камарини бой берганди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда у Карла Эспарзага очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйган эди. Карлага қарши кечган жанггача Намаюнас 3 ғалабали серия билан келаётганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг