19 апр 09:51
Янгиликлар
Собиқ UFC жангчиси қиймати 200 минг доллардан ортиқ бўлган тақинчоқларни ўғирлашда айбланмоқда
У 200 минг доллардан ортиқ заргарлик буюмларни ўғирлаганликда айбланмоқда.
Нью-Дерси полицияси ҳисоботига кўра, Роберсон ва унинг шериги 32 ёшли Датан Томас ҳозирда ҳибсга олинган.
Ниқоб кийган гумонланувчилар турар-жой биносига орқа эшикдан киришган, шундан сўнг улар ётоқхонага боришган ва у ерда қиймати 200 минг доллардан ортиқ бўлган заргарлик буюмлари ва тақинчоқларни олишган. Бу эса видеокамералар томонидан ёзиб олинган.
Роберсон ўз машинасида ҳибсга олинди, уни тинтув қилиш чоғида ундан тўппонча, турли дорилар ва босқинчиликка алоқадорлигини кўрсатувчи буюмлар топилган. Унинг шериги эса ўз уйида ҳибсга олинган. Маълумотларга кўра америкалик жангчи 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Фикрлар