UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

19 дек 07:16
Янгиликлар

Таэквондо

Спорт федерациялари МОҚқа йиллик ҳисобот тақдим этишди

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитасида спорт федерациялари билан ҳамкорликда Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган стратегия муҳокама қилинмоқда.

Бунгача юртимиздаги кўплаб спорт федерация ва ассоциациялари Олимпия ўйинлари учун ишланган режалари билан МОҚни таништиришди. Бу сафарги йиғилиш Ўзбекистон ўқ отиш спорти, шунингдек Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси вакиллари билан ўтказилди.

Ўқ отиш спорти федерацияси вакиллари билан учрашувда йил давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, федерация бош котиби Жалолиддин Атабуллаев бу йил вилоятларда очилган бўлимлар, халқаро миқёда олиб борилган ишлар, моддий техник базани кучайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берди. Шунингдек, мураббийлар малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган семинар ҳақида гапириб берди.

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси мутасаддилари билан ўтказилган йиғилишда ҳам ташкилотнинг йил давомида амалга оширган ишлари таҳлил қилинди. Бундан ташқари, рейтинг турнирларини муваффақиятли ўтказиб, Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. 

Терма жамоа спортчилари учун ташкил этиладиган машғулотлар услуби эскирганлиги, бу борада жаҳонда етакчи мамлакатлар тажрибасини татбиқ этиш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, терма жамоа учун янги номларни жалб қилиш кераклигига эътибор қаратилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг