UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0

18 сен 18:19
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. ЖЧда лицензия қўлга кирита олмаган спортчиларимиз учун кейинги имконият қачон бўлади?

Хабарингиз бор, айни кунларда Сербия пойтахти Белградда спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жаҳон чемпионатининг уч куни ортда қолди. Кеча мусобақада -86 кг вазнда баҳсларда қатнашган терма жамоамиз аъзоси Жавраил Шапиев Париж-2024 ёзги Олимпиадаси учун йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, ҳозиргача терма жамоамизнинг 6 нафар аъзоси мусобақадаги иштирокини эрта якунлади. Ушбу жаҳон чемпионати орқали лицензия қўлга кирита олмаган спортчиларимиз келаси йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтадиган Осиё Квалификация турнири (12-14 апрель) ва Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон квалификация турнири (9-12 май) орқали Париж-2024 ёзги Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.

Сербиядаги Жаҳон чемпионатида мағлубиятга учраган курашчиларимиз:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-61 кг: Жаҳонгирмирза Туробов

-70 кг: Зафарбек Отахонов

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-92 кг: Рустам Шодиев

-125 кг: Сардорбек Холматов.

Шунингдек ҳозирча яна бир неча спортчиларимизда Белграддаги ЖЧдаёқ лицензия қўлга киритиш имконияти сақланиб қолган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг