UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

29 дек 08:17
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт мактабининг “энг яхшилар”и тақдирланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ХоразмУрганч
Якунланиб бораётган 2019 йил Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси учун ҳам муваффақиятли келди.

Айни дамда ушбу спорт масканида спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, енгил атлетика, стол тенниси, теннис, шахмат, чим устида хоккей ва бадминтон турлари фаолият юритмоқда. Уларда жами 1600 нафардан зиёд ёшлар ўзлари меҳр қўйган спорт турининг сир-асрорларини қунт билан ўрганишмоқда. 

Шуғулланувчиларнинг 523 нафарини қизлар ташкил этади. Мураббийлар сони 61 нафар. Бу ерда машғулотлар замонавий андозалар асосида, янги методикалардан фойдаланган ҳолда ўтказилаётгани, тез-тез мусобақалар уюштирилаётгани ёш спортчиларнинг қобилиятини юзага чиқаришда омил вазифасини ўтамоқда. Бунинг самараси, спорт мактаби вакиллари нафақат вилоят биринчилиги ва чемпионатларида, халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли мусобақаларда ҳам ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишаётир.  

Таъбир жоиз бўлса, жорий йилда стол тенниси усталари Нодир Сатторов, Жавҳар Саидов, Камрон Маримов, Муниса Султонова, бадминтончилар Анвар Сотимбоев, Ғаффор Жабборов, Умид Ҳайитбоев, Қундуз Оллаберганова, Доногул Сотимбоева, енгил атлетикачилар Руслан Габидуллин, Бобур Каримбоев, Нурбек Аминбоев, теннисчи Барно Ҳусаинбекова сингари кўплаб тарбияланувчилар юқори кўрсаткичларга эришиб, спорт мактаби номини улуғлашди. Жамоавий ўйинлар - чим устида хоккей, футбол, баскетбол ва гандбол жамоалари аъзолари ҳам эътиборга молик натижаларга сазовор бўлишди.

Мазкур спорт даргоҳида ҳар йили янги йил байрами арафасида йил сарҳисобларига бағишлаб тантанали маросим ўтказиш анъанага айланган. Унда тарбияланувчилари энг яхши натижага эришган мураббий ва мутахассислар муносиб тақдирланади. Табиийки, бу гал ҳам бундан мустасно бўлмади.

Урганч шаҳридаги “Бек” ресторанида бўлиб ўтган байрам тадбирида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов қатнашиб, спорт мактабининг жорий йилги фаолиятига юксак баҳо берди ва  маҳорат масканига 2020 йилда ҳам улкан ютуқлар тилади. 

Ўз навбатида спорт мактаби директори Жамоладдин Абдуллаев, директор ўринбосари Азамат Аржанов, методистлар Муродбек Бекчанов, Вали Султонов, Анвар Алимов, Амирбек Матқулиев, мураббийлар Олимбой Давлетов (футбол), Алишер Эримов (бадминтон), Шониёр Атаев (стол тенниси), Садоқат Қурбонова (волейбол), Сайёра Отажонова, Мансур Бобожонов (иккаласи гандбол), Темур Оллаберганов (баскетбол), Динора Собирова (чим устида хоккей), Бахтиёр Юсупов (енгил атлетика), Юсуфбой Содиқов (шахмат), Шерзод Бобожонов (баскетбол) ва бошқа ходимларларни бошқарманинг диплом ва совғалари билан тақдирлади.

Албатта, бу рағбат хоразмлик спортчиларни, уларнинг мураббийларини янги марралар сари етаклаши муқаррар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг