UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

18 окт 13:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт қўмитасида Корея элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

16 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбанов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Квон Ён У билан учрашди.

Самимий ва дўстона руҳда кечган суҳбат давомида келгуси йили Пхенчанда ўтадиган қишки олимпия ўйинлари ҳақида атрофлича сўз юритилди. Ўзбекистон вакилларининг ушбу спорт анжуманида иштирок этиш учун лицензиялар қўлга киритгани алоҳида мамнуният билан таъкидланди.

Рустам Қурбанов орзиқиб кутилган қишки олимпиадани Корея Республикаси юксак савияда ўтказишига ишонч билдирди ва бу борада кореялик мутахассисларга муваффақият тилади. Август ойида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунг Вон Чо нуфузли халқаро мусобақа муносабати билан Тошкентга ташриф буюрган чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани, мулоқот самараси ўлароқ Ўзбекистон Миллий университетида Спорт ва таэквондо факультети очилиши ҳамда ушбу даргоҳда фаҳрий доктор сифатида эътироф этилган Чунг Вон Чо маърузалар ўқиши хусусида келишиб олинганини ёдга олиб ўтди. Бу, ўз навбатида, ўзбек ва корейс халқлари дўстлигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлади. Кореялик ҳамкорларимиз диёримизда бир қатор спорт турларини ривожлантириш, спорт иншоотларини бунёд қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тажрибалари билан ўртоқлашишлари ҳар икки томон учун фойдали бўлишига эътибор қаратди.

Корея Респуб¬ликасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси қисқа муддат ичида яна бир бора учрашиб турганидан мамнунлигини изҳор қилди ва ўзаро мулоқотлар мамлакатларимизнинг спорт соҳасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга кўмаклашишини эътироф этди. Пхенчандаги қишки олимпиадада Ўзбекистон делегациясини кўришдан мамнун бўлишини айтаркан, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига дунёнинг 105 мамлакатидан 5000 нафарга яқин спортчилар ташриф буюриши кутилаётганини, меҳмонлар учун барча шарт-шароит яратилганини, олимпиада «Маданият, туризм ва коммуникация ўйинлари» сифатида тарихга киришини, мусобақа даврида кореялик мутахассислар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида эришган сўнгги ютуқларини намойиш этишга тайёргарлик кўраётганликларини билдирди.

Ҳар икки томон келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада юқори савияга олиб чиқиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишларга батафсил тўхталиб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг