UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 15:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Германия ва бошқа натижалар (LIVE) 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 13:00Осиё ўйинларининг бешинчи кунида қатнашаётган спортчиларимизнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0

28 май 07:32
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт вазирлиги ходимлари иштирокида спорт мусобақаси ўтказилди

Жорий йилнинг май ойи республикамизда “Спорт ойлиги” деб эълон қилиниб, ойлик доирасида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири сифатида ўтган дам олиш кунларида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги марказий аппарати ҳамда вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ходимлари иштирокида спортнинг мини-футбол, стол тенниси ва сузиш турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Қизғин баҳсларга бой ўтган футбол мусобақасида биринчи ўринни вазирликнинг “Ёшлик” жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни вазирлик ходимларидан таркиб топган “Спорт” жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин Спорт якка курашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига жамоасига насиб этди.

Стол тенниси бўйича баҳсларда эса Сув спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати услубчиси Фозилбек Хонхўжаев биринчи ўринни эгаллади.Иккинчи ва учинчи ўринларга мос равишда вазирликнинг Миллий терма жамоаларни саралаш (селекция), шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси бош мутахассиси Жамшидбек Хасанов ва Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Исомиддин Пўлатов сазовор бўлишди.

Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати сузиш ҳавзасида ўтказилган 50 метрга сузиш мусобақасида вазирлик бухгалтерияси бош мутахассиси Ғайбуллаев Элдор 38 сония натижа кўрсатиб маррага биринчи бўлиб етиб келди. 

Иккинчи ўринни Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбекжон Раҳмонов қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин Фан, спорт ва таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Жўраевга насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг