UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0

02 сен 18:02
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?

Теглар :  Сречко Катанец
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидаги биринчи рақиб КХДР ҳақида ҳам савол берилди.


- Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи саралаш босқичида КХДРга қарши дастлабки учрашувини ўтказади. КХДР "сирли жамоа" десак ҳам бўлади, улар ҳақида маълумот топиш осон вазифа эмас. Биринчи рақибимиз қандай ўрганилди?

- Бир нечта ўйинларини томоша қилдим, аммо сиз айтиб ўтганингиздек, КХДР "сирли жамоа". Рақибимизда йиғин ўтказиш учун етарлича вақт бор эди ва улар биринчи ўйинга яхши тайёргарлик кўриш учун барча имкониятларга эга, лекин биз рақибдан яхшироқ ҳолатда бўлишимиз керак. Бу биз учун жуда муҳим. Яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишимиз лозим. Гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак ва бу жуда муҳим роль ўйнайди.

Аслида нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Ҳозирги дамда айрим футболчиларимиз ўз клубларида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган бир пайтда, қолганлар кам ўйнамоқда ва ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Бу муаммо мени ўйлантиряпти. Катта ўзгариш қилиш ниятим йўқ. Сўнгги уч йилда сифатли селекция ишларини олиб бордик.

Мақсадимиз — Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Бу ҳақда уч йилдан бери гапириб келамиз. Уч йил муқаддам Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичида иштирок этмаганди. Терма жамоа таркибидаги кўпгина футболчилар ушбу саралашдаги иштирок улар учун сўнгги имконият эканлигини яхши билишади. Футболчилар билан ҳам Шимолий Корея жамоасини таҳлил қилиб чиқамиз, бироқ биз қайси жамоага қарши ўйнашимиз ҳақида кўп ҳам қайғуришимиз керак эмас. Биз ўзимиз нима қилишимиз кераклиги ҳақида кўпроқ бош қотирсак тўғри бўлади. Футболчилар ҳам сўнгги уч йил давомида нималарга қодир эканликларини билиб олишди. Жисмоний ва руҳий томонлама тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг