UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

11 июн 07:50
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Босимни енгиб ўта олган жамоа ғолиб бўлади"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва дарвозабонимиз Ўткир Юсупов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди

Сречко Катанец:

— Биз учрашувга тайёрмиз. Эронни яхши биламиз, улар билан кўп бор тўқнаш келганмиз. Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланган Эронга қарши баҳс осон ўтмаслиги аниқ. Футболчиларим ўз даражаларини кўрсатишларига ишонаман. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа тоза футбол кўрсатади ва карточкаларсиз ўйин гувоҳи бўламиз. Биз ҳам ўз даражамизга эгамиз, исталган жамоа учун қийин рақибмиз. Бор эътиборимиз ушбу баҳсга қаратилган.

Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос. Эртанги баҳсда эронлик қайси футболчилар катта саҳнага чиқади буни билмайман. Асосий эътиборим ўз ўйинимизга қаратилган. Жамоамдаги ҳар бир футболчи Тареми ва Азмун сингари футболчиларга қарши нима қилаётганини аниқ билиб туришларини истайман. Албатта, эҳтиёткорликни ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур. Босимни енгиб ўта олган жамоа ғолиб бўлади.

Эрон Про лигасидаги легионерларимиз ҳақида

— Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов Эрон чемпионатига яхши мослашди, бундан жуда хурсандман. Айниқса сўнгги ўйинларда иккиси ҳам юқори спорт формасида эканини кўрдик. Улар эртанги баҳсда ҳам ўзларини кўрсатишади, деб ўйлайман. Энг асосийси улар жамоа учун ўйнашсин.

Эрон таркиби ҳақида

— Эрон узоқ йиллардан бери деярли бир хил таркибга эга. Ҳозир мавсум охири ва барча футболчиларда чарчоқ бор. Лекин эронлик футболчилар доим бирга ва уларда жисмоний тайёргарлик ҳам аъло даражада. 

Регламент ҳақида

— Нима сабабдан футболчиларнинг сариқ карточкалари кейинги босқичда ҳам сақланиб қолиши тушунарсиз, улар 3-саралаш раундига “тоза” ҳолда ўтишлари керак.

Ўткир Юсупов:

— Эртага чиройли ўйин бўлади, Эронга яхши ният билан келдик. Ғалаба қозониб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни ният қилганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг