UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Махачев: "Гэрри менга жиддий жанг таклиф қилди, деб бўлмайди" 0 08:35Жаҳонгир Воҳидов — Абу Даби халқаро шахмат фестивали ғолиби! 0 18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0

20 ноя 15:32
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Эрон узоқ йиллардан бери бир хил услубда ўйнаб келади ва хатоларни кечирмайди"

ЖЧ 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Сречко Катанец ҳамда жамоа етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов қатнашишди. 

"Хайрли кун. Ҳеч қандай янгилик йўқ. Эртага жуда муҳим учрашув бизни кутиб турибди. Футболчилар эртанги учрашувга тайёр", – деди Катанец.

"Эртанги учрашувнинг аҳамиятини барча ҳис қилаётган бўлса керак. Жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Биз Эрон терма жамоаси билан азалий рақибмиз. Эртага ўз ўйимизда Эронни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз", – деди Машарипов. 



- Эрон терма жамоаси сўнги 5 та учрашувда ғалаба қозонди. Терманинг тахминан 15 нафар футболчиси хорижда фаолият юритади ва бу уларнинг кучли эканлигига исбот. Эрон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Эрон терма жамоасини ҳурмат қиламан. Ҳақиқатан ҳам Эрон терма жамоаси жуда кучли, улар Осиёда энг кучлиларидан бири. Футболчиларга мотивация беришим ҳам шарт эмас, улар барчасини тушуниб туришибди. Эртага қарши ўйнаш ҳар доим қийин, лекин футбол учрашуви ҳар доим 0:0 ҳисобидан бошланади. Эртанги учрашув футболчилар учун ҳақиқий чақирув бўлади, бироқ биз хотиржаммиз, сўнги учрашувларда кўп голлар уряпмиз. Эронга қарши кечагидан баҳсда биз аслида нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз.

- Туркманистонга қарши сунъий майдонда кечган учрашувдан сўнг футболчиларда қандай муаммолар кузатилди? Сунъий майдон билан табиий майсада футбол ўйнаш қанчалик катта фарқ қилади?

- Ҳаммаси яхши. Кичик муаммолар бўлди, аммо биз уларни енгиб ўтдик. Табиий майдонда ўйнаш жуда катта фарқ қилади. Аввалги тажрибамда сунъий майдонлар билан салбий натижалар қайд этганман. Эртага яхши майдонда футбол ўйнаймиз.



- CAFA турнири финалидаги Эронга қарши кечган учрашувдан сўнг терма жамоада нималар ўзгарди?

- У ўртоқлик учрашуви эди. Эртага эса ҳақиқий синов бўлади.

- Туркманистонга қарши кечган учрашувда терма жамоамиз биринчи бўлимдан сўнг мағлуб бўлаётган эди. Танаффусда футболчиларга нималар дедингизки, улар иккинчи таймда иродали ғалабага эришишди? Аввалги саралаш босқичларида ҳам сунъий майдонда ўйнаб мағлуб бўлганмиз ва ўша учрашувларда бизга харакатер етишмаганди...

- Эронга ҳақида гаплашайлик, илтимос. Туркманистонга қарши учрашув ортда қолди. Мен бу йигитлар билан икки йилдан буён ишламоқдаман ва уларни яхши биламан. Ҳозирги кунда таркибимизда ёш ва тажрибали футболчилар йиғилган. Иккинчи бўлимда амалга оширган ўзгаришларимиз ғалабанинг асосий омили бўлди.

- CAFA финалидаги Эрон терма жамоаси ҳозирги кунга келиб қанчалик ўзгарган деб ўйлайсиз?

- Эртанги учрашув умуман бошқа даража. Бу саралаш босқич учрашувлари ва умуман бошқа Эрон терма жамоасини кўрамиз. Эрон жуда тажрибали ва кучли. Улар узоқ йиллардан бери бир хил услубда ўйнаб келишади ва хатоларни кечиришмайди. Ҳужум чизиғи қандай кучлили эканлигини ўзингизга маълум. Эртага қайси жамоа кучлироқ бўлса, ўша жамоа 3 очкога эга чиқади.



- Отабек Шукуров эртанги учрашувда ҳам сўнгги баҳсдагидек ёрқин ўйин намойиш этишини кутасизми?

- Мен футболчиларимдан ҳамма нарса кутаман. Отабек ҳар доим яхши футболчи бўлган. Терма жамоада ким гол урса ҳам, бу яхши жиҳат. Ярим ҳимоячиларга ҳар доим ҳужумга қўшилишни тавсия этаман.  

- Отабек Шукуровни ҳужумга яқинроқ позицияда ўйнатиш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Эртага Элдорни захирада қолдираман (кулади). Футболда ҳар нарса рўй бериши мумкин.

- Терма жамоамиз аввалги учрашувда характер намойиш этиб, ғалабага эришди. Сиз машғулотларда ҳам "Биз Эронни юта оламиз", деб айтдингиз. Муҳим учрашувлардан аввал футболчиларда ўзига ишонч ва босимга дош бера олиши жуда муҳим. Бизда бу авваллари жуда катта муаммо бўлган, ҳозирги кунда эса руҳият ва ғолиблик менталитети сезилиб турибди. Ушбу масалани қандай ҳал этдингиз?

- Эртага буни билиб оламиз. Биз оддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Кўп гапиришни истамайман. Ғолиблик руҳи футболчиларнинг клублардаги фаолиятига ҳам боғлиқ. Улар топ-клубларда ўйнаб, яхши натижаларга эришишса, термага фойда, чунки шунда уларнинг руҳияти ҳам яхши ҳолатда бўлади. Эртанги учрашув синов бўлиши аниқ. 

Тўғрисини айтсам, мен йигитларни кичик терма жамоаларга қарши тайёрлашим оғирроқ кечади. Катта учрашувларда эса футболчиларга мотивация бериб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Эртага қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар ҳеч нима ўзгармайди. Биз асосий мақсадимизга эришсак бўлгани.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг