26 янв 13:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Стерлинг икки машҳур UFC жангчиси ўртасидаги навбатдаги тўқнашувни кўрмоқчи эканлигини айтди
UFC чемипони Алжемейн Стерлинг энг енгил вазндаги икки жангчи - Брендон Морено ва Девисон Фигередо титул учун тўртинчи жангни ҳам ташкил қилиши керек деб ҳисоблайди.
"Фигги - Морено жангида аниқ ғолиб йўқ эди деб ўйлайман. Ажойиб жанг ва иккала жангчининг маҳорати. Умид қиламанки, Дана тўртинчи жангни ташкиллаштиради, шунда улар бу эртакни тугатишлари ва энг яхши жангчи ким эканлигини билиб олишлари мумкин.
Даъвогарлар жангни якунламаса, бунчалик кўп очко тўпламасликлари керак", - деб ёзди Стерлинг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь тонгида бўлиб ўтган тўлиқ беш раундлик жангда очколар эвазига Фигередонинг қўли баланд келди. Морено чемпионлик камаридан айрилди. Ҳар уч ҳакам ҳам бир овоздан Фигередонинг ғалабасини қайд этди - 48:47.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар