06 фев 12:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Стипе Миочич: "Нганну билан реваншда ҳудди биринчисидек натижа қайд этилади"
UFC чемпиони Стипе Миочич Франсис Нганнуга қарши жанг ҳақида гапирди.
"Франcис - супер жангчи. У яна менгача етиб келди. Унинг бахтига қарши, энди мен билан жанг қилиши керак.
Бу у учун жуда ёмон. Биламан, Нганну шу пайт давомида ўсишга эришди. Аммо, мен ҳам ривожландим.
Нганну билан реваншда ҳудди биринчисидек натижа қайд этилади. Жанг сўнгида мен яна камар билан октагонни тарк этаман", - деди Стипе Миочич.
Эслатиб ўтамиз, Миочич ва Нганну ўртасидаги реванш 27 март куни UFC 260 доирасида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар