UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Жавоҳир Синдаров: "Энди бемалол Counter-Strike ўйнасам бўлади" 0 20:55Эшитдик-да! Самвел Бабаян истеъфога чиқди 0 20:12"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Накамура билан дуранг ўйнади 0 19:58Таэквондо. Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритдик 0 18:03Илия Топурия: "Пимблетт Гетжига ютқазганига ҳайрон бўлдим. У билан жангга тайёрланаётгандим" 0 17:00Рекордчи Жим Миллер UFC’даги 47-жангини ўтказади 0 16:39АПЛ клуби Нойерни нишонга олди 0 16:18Энтони Жошуа Фьюри билан эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 15:57Мераб Двалишвили йил охиригача иккита жанг ўтказади 0 15:36Тайсон Фьюри 2023 йилдан кейинги илк ғалабасини қўлга киритди 0 15:15Аёл мутахассис Бундеслига клубига бош мураббий бўлди 0 14:54Оқ уйдаги UFC турнири кардига Дональд Трамп ташаббуси билан яна бир жанг қўшилди 0 14:33Султонов рейтингда ўзидан 224 поғона юқоридаги рақибни таслим этди 0 14:12Жалоловда кумуш, Поёновда бронза, Жамалов эса медалсиз қолди 0 13:51Артета "Борнмут"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин "Арсенал" мухлисларига мурожаат қилди 0

05 июн 11:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Стивен Фултон WBC ва WBO камарларини Дэниэль Романдан ҳимоя қилди

АҚШнинг Миннесота штати Миннеаполис шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги иккинчи енгил вазн (55,3 кг) тоифасида WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Стивен Фултон ҳамда даъвогар Даниэль Роман зртасида ўтказилди. Америкалик боксчилар ўртасидаги ушбу чемпионлик жанги тўлиқ 12 раунд давом этди. 

Якунда Фултон ҳакамларнинг якдил қарори билан 119-109, 120-108, 120-108 ҳисобларида ғалаба қозониб, ўзига тегишли бўлган WBC ва WBO чемпионлик камарларини сақлаб қолди. Мағлубиятни нималигини билмай келаётган 27 ёшли Стивен фаолиятидаги 21-ғалабасини (8 та нокаут) тантана қилди. 

Собиқ жаҳон чемпиони Роман эса тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Мағлубиятлардан бири ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев томонидан тақдим этилганди. Ҳисобида 29 ғалаба (10 нокаут) ва бир дуранг ҳам бор. 

Жангдан сўнг Стивен Фултон асосий мақсади ўз дивизионидаги барча камарларни бирлаштириш эканлигини айтди. Ушбу вазнда WBA ва IBF чемпионлик камарлари Муроджон Аҳмадалиевга тегишли. Чарм қўлқоп устамиз 2020 йилда айнан Романдан WBA ва IBF камарларини тортиб олган эди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг