UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланиши маълум 0 18:40Дмитрий Биволга Ислам Махачев билан жанг ҳақида савол беришди, боксчи эса бунга жавоб берди 0 18:17Усикнинг собиқ промоутери Александрга фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:45Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади 0 17:17Дмитрий Бивол Дана Уайт билан ҳам музокара ўтказганини айтди 0 16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0

01 июн 16:23
Янгиликлар

Теннис

Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди

Сербиянинг Куршумлия-Баня шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнир ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этяпти. Турнирда биринчи рақам остида таснифланган теннисчимиз финал остонасида юришини тўхтатди. 

Дунёнинг 328-ракеткаси бўлиб турган ҳамюртимиз финал чиптаси учун кечган баҳсда болгариялик Янаки Милевга 5/7, 5/7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Милев ATP рейтингида 536-поғонани банд этган. Бироздан сўнг Султонов ушбу турнирнинг жуфтликлар баҳсида бош соврин учун кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг