UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Мовсар Евлоев: "Аввал чемпионлик камарини қўлга киритаман, кейин эса тажриба ўтказамиз" 0 10:24"Жуда яхши рақиблар". Карпин — Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўйинлари ҳақида 0 09:40Ҳозирда шахмат тарихидаги энг ёш гроссмейстер ким? 0 08:37Дастин Порье Рамазон Темировнинг жанги ҳақида гапирди 0 19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0

03 дек 16:10
Янгиликлар

Футбол

Суперлига-2020. Драган Черан - тўпурар!

2020 йилги Coca Cola Суперлига баҳслари ўз якунига етди.

Мавсум давомида 21та гол урган "Пахтакор" аъзоси Драган Черан кетма-кет иккинчи йил Суперлига тўпурари бўлди. Иккинчи ўринни "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов эгаллади - 17та гол. "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев 16та гол уриб тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллади.

Ўтган мавсум ҳам Черан 23та гол билан тўпурар бўлган эди. Умуман олганда еттинчи марта хорижлик футболчи Ўзбекистон чемпионатида тўпурар бўлди. Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида икки мавсум тўпурар бўлган биринчи легионерга айланди.

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп тўпурар бўлиш бўйича Жаъфар Ирисметов мутлақ рекордчи ҳисобланади. Айни пайтда "Пахтакор" спорт директори сифатида ишлаб келаётган Ирисметов 1996, 1997 ва 2000 йилларда жами уч марта тўпурар бўлган. Драган Черан ўз вақтида икки мартадан тўпурар бўлган Бахтиёр Ҳамидуллаев, Умид Исоқов, Олег Шацких ва Шуҳрат Мирхолдиршоев каби ҳужумчиларга етиб олди.


Барча легионер тўпурарлар рўйхати:

2009 - Ривалдо 20та гол (Бразилия)
2011 - Милош Трифунович 17та гол (Сербия)
2013 - Олександр Пишур 19та гол (Украина)
2014 - Артур Геворкян 18та гол (Туркманистон)
2018 - Тиаго Безерра 17та гол (Бразилия)
2019 - Драган Черан 23та гол (Сербия)
2020 - Драган Черан 21та гол (Сербия)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг