UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Ислам Махачев битта кўрсаткич бўйича Хабиб Нурмагомедовга етиб олди 0 14:15Тахмина Икромова халқа, қизларимиз эса гуруҳ машқининг финалида иштирок этади 0 13:47Ўйин вақтида ҳушидан кетган Мусиаланинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди 0 13:18Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги ғалабасига изоҳ берди 0 12:46Иан Гэрри Махачевдан қабул қилган мағлубиятига муносабат билдирди 0 12:20Махачев ғалабали серия бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:43Янги мавсум олдидан "Манчестер Сити"нинг сардорлари эълон қилинди 0 11:17Ислам Махачев - Йен Гэрри жангининг ҳакамлик қайдномаси кўрсатилди + ФОТО 0 10:46Расман! UFC Рамазон Темиров октагонга чиқадиган рақамли UFC турнирининг асосий жанги эълон қилди + ПОСТЕР 0 10:19Расман! Пётр Ян - Мераб Двалишвили трилогияси тасдиқланди + ПОСТЕР 0 09:54"Нэшвилл" "Интер Майами"ни тор-мор этди. Месси пенальтини амалга ошира олмади + ВИДЕО 0 09:20Махачев Гэррига қарши! UFC 330 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 09:19Ислам Махачев — Йен Мачадо Гэрри чемпионлик жанги тўлиқ давом этди 0 08:38UFC чемпиони Маккензи Дёрн камарини илк бор ҳимоя қилди 0 08:12РАСМАН! UFC Рамазон Темировнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0

02 июл 09:48
Янгиликлар

Шахмат

SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди?

Хорватиянинг Загреб шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 200 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир бошланди.

Grand Chess Tour’нинг учинчи босқичи ҳисобланган SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти. Мусобақа рапид ва блиц бўйича ўтказилаётган бўлиб, 10 нафар гроссмейстер бош соврин учун баҳсларга киришди. 

Турнир иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Алирежа Фирузджа, Максим Вашье-Лаграв (иккиси ҳам Франция), Рамешбабу Праггнанандҳа, Гукеш Доммараджу (иккиси ҳам Ҳиндистон), Аниш Гири, Йорден Ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Винсент Кеймер (Германия), Богдан-Даниель Дик (Руминия), Иван Сарич (Хорватия).


Мусобақа формати ва вақт назорати:

Рапид: 25 дақиқа + 10 сония (9 раунд)

Блиц: 5 дақиқа + 2 сония (18 раунд)


Турнирнинг дастлабки куни рапид бўйича 3 та тур партиялари ўйналди. Нодирбек Абдусатторов Богдан-Даниэль Дик ва Аниш Гири билан дуранг қайд этиб, германиялик Винсент Кеймерга имкониятни бой бериб қўйди. Икки очко жамғарган ҳамюртимиз ҳозирча 10 иштирокчи орасида 8-поғонада бормоқда. Бугун 4-турда у француз Максим Вашье-Лагравга қарши дона суради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг