UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

11 сен 16:30
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув спорти турлари. Осиё чемпионатида эстафетачиларимизга аталган кун

Теглар :  Сув спорти
Маълумки, шу кунларда пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича ёш тоифалар ўртасида IX Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, уч кунлик мусобақаларнинг якунларига кўра мамлакатимиз спортчилари жами 11 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза медалига сазовор бўлиб, Ўзбекистонда сув спорти турларида янгидан-янги иқтидор эгалари камолга етаётганлигини амалда яна бир бора исботлашди.

Учинчи кун бўлиб ўтган мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйдилар.

Спортчиларимиз томонидан қўлга киритилган 4 та олтин медалнинг учтаси эстафета баҳсларида эришилди.

Жумладан, 4 бор 100 метр масофага комплекс усулда ўтказилган эстафета баҳсларида ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ҳам, қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам ҳамюртларимиз биринчи ўринни эгаллашди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Владислав Мустафин, Хуршид Турсунов, Артем Козлюк ва Данил Букинлардан иборат квартет биринчи бўлиб марра чизиғига етиб келган бўлса, Мафтунабону Тўхтасинова, Алёна Томина, Шоҳсанам Тошпўлатова ҳамда Алёна Васильевалардан иборат жамоамизга ҳам тенг келадиган рақиб бўлмади.

Ҳамюртларимиз, шунингдек, 4 бор 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича микст баҳсларида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди. Ушбу мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Алёна Томина, Мафтунабону Тўхтасинова, Данил Тулупов ва Алексей Тарасенколардан ибоарт тўртлик олтин медаль соҳиби бўлди.

Тўртинчи олтин медалга 50 метр масофага эркин усулда сузишда Хуршид Турсунов сазовор бўлди. Кеча бўлиб ўтган баҳсларда, шунингдек, Фотима Амилова 200 метрга брасс усулида сузишда кумуш, 50 метрга эркин усулда сузишда Алексей Тарасенко, 100 метр масофага эркин усулда сузишда Алёна Томина ҳамда 50 метрга брасс усулида сузишда Алексей Сидорчук бронза медаллари билан тақдирланишди.

Бугун сув спорти турлари бўйича ёш тоифалар ўртасида ўтказилаётган IX Осиё чемпионатида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Мусобақалар давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг