UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

18 ноя 08:01
Янгиликлар

Таэквондо, Париж-2024

Светлана Осипова: "Бугун кечагидан яхшироқ бўлишим керак!"

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Светлана Осипова ўзбек таэквондочи қизлари орасида биринчи бўлиб Олимп шоҳсупасига кўтарилган спортчи сифатида тарихда қолди.

МОҚ матбуот хизмати Светлана билан кичик интервю ташкил этди.

— Роппа-роса 2 йил олдин давлатимиз байроғи қабул қилинган кун арафасида тарихий жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эдингиз. Қолаверса, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам делегациямизга тарихий медаллардан бирини келтирдигниз. Келинг, ўша пайтлардаги таассуротларингизни ёдга олиб, улар билан улашсангиз.

"Ҳар икки мусобақадаги ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Жамоамиз билан спортимиз тарихида аёллар таеквондосида жаҳон чемпионатиларида биринчи олтин ва Олимпиадалардаги илк медални қўлга киритишни уддаладик. Ушбу натижага эришишим учун ёрдам берган давлатимиз, ассоциациямиз, жамоам ва оиламга миннатдорлигимни билдираман. Токио-2020 Олимпиадасидан медал ололмаганимдан кейин Мекцикадаги жаҳон чемпионлиги менга катта туртки бўлди. Меҳнат билан барча нарсанинг имкони борлигини тушуниб етганман".

— Олимпиадада енгил жароҳат билан иштирок этганингиз ҳақида кўп айтгандингиз. Ҳозир саломатлигингиз қандай?

"Ҳа, ҳозир ҳаммаси яхши. Айни пайтда тикланяпман, шунингдек, машғулотлар ҳам тўхтаб қолмаган".

— Сизда барча мусобақаларнинг медали бор. Шундай бўлса ҳам Сизни қандай мотивация яна даянга чақиряпти?

"Ҳа, менда ҳамма турнирларнинг медали бор. Бу ажойиб натижа ва унда кўпчиликнинг меҳнати бор. Мотивациям эса, бугун кечагидан яхшироқ бўлишим кераклиги. Бу мен учун энг муҳим жиҳат. Ўзим мисолимда барча нарсанинг имкони борлигини кўрсатишни истайман. Ҳар қандай вазият ва шароитда ҳам нимадир ўрганиш ва нимагадир эришиш керак. Мен қачондир ўзгаларга ўрнак бўла олаётганимни сезсам, шу менга мотивация беради", деди спортчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг