01 мар 08:02
Янгиликлар
Свитолина Россия ва Беларусь теннисчиларига бойкот эълон қилди
У бу ҳақида ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.
"Ўйлашимча, ATP, WTA ва ITF ҳозирги сиёсий жараён, уруш ҳолатида ўзининг аниқ ҳамда қатъий позициясини эълон қилиши керак. Биз украиналик теннисчилар мен номларини тилга олган ташкилотлардан Халқаро олимпия қўмитаси тавсияларига амал қилишларини сўраймиз. Россия ва беларуслик спортчиларнинг ўз давлатлари рамзлари, байроқ, мадҳияларсиз, нейтрал мақомда иштирок этиши таъминланиши керак. Шундан келиб чиқиб, эртага Монтеррейдаги турнирда кортга чиқмаслигимни эълон қиламан. Лекин Россия ва беларуслик теннисчиларнинг шахсан ўзларига ҳеч қандай адоватим йўқ. Улар бу вазиятда айбдор эмаслар. Уларнинг аксарияти ўз чиқишларида урушни тўхтатишни талаб қилишяпти", - дея қарорини изоҳлади Свитолина.
Маълумот учун, Элина Монтеррей турнирининг илк даврасида россиялик Анастасия Потаповага қарши кортга чиқиши лозим.
Фикрлар