UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Тайсон Фьюри: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 15:00Александр Усик: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 14:37"Ал Насср" етакчиларидан бири Европага қайтмоқда 0 14:16Усик - Фьюри. Тайсон рақибидан 25 кг оғир чиқди 0 13:55Владимир Кличко: "Умид қиламанки, Усик мени нафақада олиб қолади" 0 13:34Кадетларимиз Қозоғистондаги қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти 0 13:13Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради 0 12:52Бугун узоқ кутилган Усик - Фьюри реванш жанги ўтказилади (жанг вақти, кард ва трансляция) 0 12:3123 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади 0 12:10Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди 0 11:49"Арсенал" январда "Барселона"дан кетиши мумкин бўлган Ольмога қизиқмоқда 0 11:28Навоийда самбо бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди 0 11:07Гилберт Бернс Колби Ковингтоннинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 10:46Ярим миллион доллар учун ўтаётган Champions Chess Tour турнирида финалчилар маълум 0 10:25"Бавария" ўз уйида "Лейпциг"га 5 та гол урди + ВИДЕО 0

06 ноя 13:18
Янгиликлар

Теннис

Свитолинани мағлуб этган ўзбек теннисчиси, Австралияда финалга чиққан Жўрабек. Нима учун теннисчиларимиз юқори темпда давом эта олмайдилар?

Ўсмирлик даврида катта ғалабаларга эришиб, рейтингда юқори ўринларни забт этган теннисчиларимиз улғайгач, ўз салоҳиятларини йўқотиб қўяётгандек назаримда.

Бугун ана шундай теннисчиларимиздан айримларини мисол тариқасида келтириб ўтаман.

Темур Исмоилов - 1995 йилнинг 14 январида Тошкент шаҳрида туғилган. Теннис билан шуғулланишни олти ёшидан бошлаган. Мураббийи Валерий Безверхов. Ёқтирган қопламаси тупроқли кортлар ҳисобланади. ATP рейтингидаги энг яхши кўрсаткичи 397-ўрин ҳисобланади. Ҳозир эса ATPда умуман рейтингга эга эмас. Темур ўсмирлар рейтингида 28-ўрингача кўтарилган. Ўз вақтида россиялик Андрей Рублев(76)ни бир неча маротаба мағлуб этган. Борна Чорич(13), Стефан Козлов(352) каби машҳур теннис юлдузлари билан тенгма-тенг кураш олиб борган теннисчимиз сўнгги пайтларда умуман кўринмай қолди. Онда-сонда "Фьючерс" турнириларида иштирок этиб туради. Шунда ҳам узоғи иккинчи даврагача етиб боради, баъзида эса илк даврадаёқ мағлубиятга учрайди.


Ҳумоюн Султонов -  1998 йил 27 октябрь куни Наманганда туғилган. Теннис билан 8 ёшидан бери шуғулланиб келади. Мураббийи Петр Лебедь. Ёқтирган қопламаси хард кортларидир. АТP рейтингидаги энг юқори ўрни - 505-поғона ҳисобланади. Ҳозирда 562-ўринда бормоқда. Ўсмирлар рейтингида 29-ўрингача кўтарилган. 18 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида "Уимблдон"да нимчорак, "US Open"да чорак финалгача етиб борган. Ўша пайтлари ҳозирда АТP рейтингида "TOP 200"да бораётган Миомир Кечманович(162), Алексей Попирин(34), Корентен Муте(148) ва яна кўплаб теннисчиларни мағлуб эта олган.




Сабина Шарипова - 1994 йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. 8 ёшдан буён теннисга ошно. Мусобақаларга отаси Марат Шарипов қўл остида тайёрланиб келади. Ўсмирлик даврида Катерина Синякова(31), Маргарита Гаспарян(110), Донна Векич(34) ва ҳаттоки Элина Свитолина(4) каби машҳур теннисчиларни ҳам мағлуб эта олган. Қизлар ўртасида "Катта дубулға" мусобақаларидан Австралия очиқ чемпионати ва "Уимблдон" турнирида чорак финалга қадар етиб борган теннисчимиз ўсмирлар рейтингида 12-ўрингача кўтарилишга эришган. Ҳозирда WTA рейтингида 127-ўринда бормоқда. У кучли юзликка киришга ҳар доимгидан ҳам яқин келган.


Денис Истоминга ўринбосар бўлиши кутилаётган Жўрабек Каримов 1998 йил 4 июнь санасида Тошкент шаҳрида дунёга келади. 5 ёшидан буён теннис билан шуғулланади. Жўрабек ўсмирлик даврида мағлубиятга учратган теннисчилар ҳозир АТP рейтингида "TOP 50"га жойлашиб олишган. Уларнинг рўйхати ҳам ёмон эмас: Алексей Попирин(34), Алекс Де Минаур(33), Стефанос Циципас(16) ва бошқалар... Жўрабек ўсмирлар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионатида бир марта ярим финал, яна бир марта эса финалгача, "Уимблдон"да чорак финалгача етиб борган. Каримов ўсмирлар рейтингида 6-ўрингача кўтарилган.

Тўғриси алам қиларкан. Нега энди украиналик Элина Свитолина WTAнинг Якуний турнирида бош совринга эга чиқар экану, бизнинг Сабина Шарипова "ITF" турнирларида иккинчи даврадан нарига ўтолмас экан. Грециялик Стефанос Циципас Торонтода бўлиб ўтган "Мастерс" финалида Рафаэль Надалга қарши баҳс олиб бораркану, бизнинг Ҳумоюн Султонов билан Жўрабек Каримов эса қандайдир "Челленжер" турнирлари саралашидан нарига ўтолмас экан. Темур Исмоилов... Ҳа майли...

Ҳуллас, буёғи жумбоқлигича қолмоқда. Навбатдаги мақоламизда бунинг жавобларини қидиришга уриниб кўрамиз.


Ҳусниддин Мирзалиев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
06 ноя 22:37:57
Fayozjon Namozov
Сабабни кидириш шарт эмас бу аник тотализаторку. Чунки улар узини сотади.чет элликларга пул биринчи уриндамас
   
06 ноя 17:00:52
Hojiakbar
Усмирликдан кейин малакали мураббий ва спонсор топиш керак
   
06 ноя 15:31:20
OLAMSPORT
ўсмирликдан кейин сразу кучли мураббий топиб ўша билан ишлаши керак
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг