UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49“Ҳумо” хитойликларга қарши серияни ишончли ғалаба билан бошлади 2 20:30DAZN Сауль Альваресга қарши жанг қилиши мумкин бўлган боксчилар рўйхатини тақдим этди + ФОТО 0 20:06Берреттини тарихий натижани қайд этди 0 19:44Футбол. Олимпиячиларимиз Дубайдаги мусобақада Иордания билан дуранг ўйнашди 0 19:19Тайсон Фьюри китобининг тақдимотини ўтказди + ФОТО 0 18:5114 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалига чиқиш учун жанг қилади, уларнинг 5 нафари қозоғистонлик рақибга қарши 1 18:32Тошкентдаги велотрек қайта реконструкция қилинди, велоспортчимизга эса 100 миллион сўм топширилди 0 18:10"Реал" футболчиси жароҳат олди 0 17:5115 ёшли Кори Гофф кучли юзликдан жой олди 0 17:29Бешта ўйин учун 10 миллион доллар! 0 17:02Бектемир Мелиқўзиев "Golden Boy" билан шартнома имзолаганидан сўнг нималар деди? 0 16:43Роналдудан супер кўрсаткич 0 16:21Мас-рестлинг: вакилларимиз жаҳон кубоги босқичида иштирок этади 0 16:00"Пекинда инқилоб қилаётган мураббий"га эга "Орджи" - "Ҳумо"нинг бугунги рақиби 0 15:41МОҚ Муроджон Холмуродовнинг Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритганини тасдиқлади 0

11 авг 07:03
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Ҳамюртимиз жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси бўлди!

Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етди.

Мусобақа якунида Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан ўрин олган терма жамоаларнинг ҳар бирига махсус кубок топширилди. Яъни энг кучли бешта эркаклар ва энг кучли бешта аёллар терма жамоаси кубок билан тақдирланди. 

Бундан ташқари 8та йўналишда шахсий совринлар топширилди. Қувонарлиси ўзбекистонлик Зафарбек Каримов мусобақанинг энг яхши эркак таэквондочиси деб топилди. Шундай қилиб тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг энг яхши таэквондочиси  деб топилди. Ҳамюртимиз -41 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. 

Барча совриндорлар билан танишинг:  

- фаол иштирок учун соврин - Австралия терма жамоаси

- энг жанговар руҳият учун соврин - Марокаш терма жамоаси

- энг яхши эркак спортчи - Зафарбек Каримов (Ўзбекистон)

- энг яхши аёл спортчи - Саназ Аббоспур Фазлабад (Эрон) 

- энг яхши эркак ҳакам - Денис Ким (Россия)

- энг яхши аёл ҳакам - Ксения Леваи (Сербия)

- энг яхши эркак мураббий - Сергей Костаненко (Россия)

- энг яхши аёл мураббий - Азам Дурусфи (Эрон)


Эркаклар

1-ўрин - Россия

 2-ўрин - Эрон

 3-ўрин - Украина

 4-ўрин - Таиланд

 5-ўрин - Хитой Тайпеи


Аёллар

1-ўрин - Эрон

 2-ўрин - Таиланд

 3-ўрин - Жанубий Корея

 4-ўрин - Туркия

 5-ўрин - АҚШ


Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 авг 11:23:40
Sarvar_Ismoilov
Fokin sport gimnastikasida qatnashib pekinda bronza olgan. Taekwondo 87 kg da jaxon chempioni bolgan bu Dmitriy Shokin böladi.
   
11 авг 10:27:31
Nuriddin 77
Oz uyimizda umumjamoa hisobida juda yomon natija.Tayyorgarlik juda yomon huddi akalari Rafaelovich Fokinlar singari rivojlanish yòq hatto oltin ham biroz ģalatiroq keldi.Bu toģa jiyanlar bn alimpiyadalarda hatto bronza olish tushda bòladi.Taekvandoda ham shaffof yòlga òtmasak vaziyat ancha qiyindek kòrinmoqda.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг