UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

06 авг 18:41
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондо. Тошкент жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёр

Хабарингиз бор, 7-10 август кунлари пойтахтимиз таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Айни пайтга келиб, мусобақани ўтказиш учун деярли барча нарса шай. Мусобақага мезбонлик қиладиган “Универсал” спорт саройи спортчи ва меҳмонлар учун ажойиб кўринишга келтирилди. 

Жанглар бошланишидан аввал спортчилар чигалёзди машқларини олиб борадиган махсус жой ҳам бугунги кун иқлимидан келиб чиқиб, иштирокчилар учун қулай тарзда қуриб берилди.


Ҳозирда терма жамоалар Ўзбекистон таэквондо ассоциациясининг спорт залларида сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган Эрон, АҚШ, Жанубий Корея, Бразилия каби ўнлаб терма жамоалар режалаштирилган график асосида машқ қилишяпти.


Ўзимизнинг терма жамоа хусусида гапирадиган бўлсак, ҳамюртларимиз мусобақада тўлиқ таркиб иштирок этиши белгилаб қўйилган. Жаҳон чемпионатида жами 20 нафар спортчимиз (10 нафар йигитлар ва қизлар) ўз вазн тоифаларида олтин медаль учун жанг қилишади. Кадетларимизни ака-ука Собир ва Зайнобиддин Назаралиевлар ҳамда Жасур Бойқўзиев бошчилигидаги тажрибали мураббийлар мусобақага тайёрлашди.

Баҳслар эртага 09:00 дан старт олади. Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими эса эртага 17:00 да бошланади. Шунингдек, мазкур мусобақа доирасида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 8 августкуни 19:00 да “Халқлар дўстлиги” майдонида йирик флэшмоб ташкил қилишни режалаштириб қўйган.

Мазкур дунё биринчилиги халқаро экспертлар нигоҳида бўлиши табиий. Бугун тунда юртимизга жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунг Ван Чой ташриф буюради ва эртанги баҳсларни бевосита кузатиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг