09 авг 17:27
Янгиликлар
Таэквондо
Таэквондо. Зафарбек Каримов Ўзбекистон учун тарихий бўлган олтин медални тақдим этди
Пойтахтимизда такэвондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда.
Бироз аввал, мусобақада -41 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Зафарбек Каримов финалда эронлик Амирҳуссайин Наврўзига қарши даянга чиқди.
Қизғин давом этган жанг якунига кўра, Зафарбек 34:14 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медаль соҳибига айланди.
У мусобақа давомида Озарбайжон, Канада, Хитой Тайпейи вакилларини мағлубиятга учратди. Қайд этиш лозимки, Зафарбекнинг ушбу муваффақияти ўзбек таэквондоси учун тарихий ҳисобланади. Бунгача кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ўзбек таэквондочилари олтин медаль қўлга киритишмаганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақа доирасида Муҳаммадамин Алиев бронза медалига сазовор бўлганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар