UZ

Сўнгги янгиликлар

19:272024 йилда энг кўп мукофот пули ишлаган шахматчилар рўйхати: унда Нодирбек Абдусатторов ҳам бор 0 19:25Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда 0 19:06Умар Нурмагомедов: "Двалишвилида мени мағлуб эта оладиган маҳорат йўқ" 0 18:45Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор 0 18:24"Мераб ғалаба қозонади" - UFC собиқ чемпиони Двалишвили - Нурмагомедов жангига тахмин билдирди 0 18:01Нодирбек Абдусатторов 2025 йилнинг илк супер турнирида иштирок этади 0 17:38Мераб Двалишвили ўз бурчагига UFC чемпионини таклиф қилмоқчи 0 17:16"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди 0 16:54Жон Жонсга 30 миллион доллар гонорар берилиши ҳақидаги хабар рад этилди 0 16:30Фомин Бхопал турнирининг чорак финалида рейтингда ўзидан 200 поғона пастдаги 19 ёшли теннисчига ютқазди 0 16:03Алекс Перейра Александр Волковга қарши жанг қилиши мумкин 0 15:39"Насаф" Камерун терма жамоасининг собиқ аъзоси билан шартнома тузишга яқин 0 15:17"Умар ҳар жабҳада Мерабдан кучли" - Ислам Махачев 0 14:51Гаэль Монфис ASB Classic финалида ўйнайди 0 14:25"Перейра Жонсни нокаут қила олган бўларди" - UFC жангчиси 0

10 ноя 09:49
Янгиликлар

Футбол

Тақдирлаш жараёни Ўзбекистон Кубоги финалидан ҳам яхшироқ кўринган "Чарм тўп-2020" турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Чарм тўп ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамкорлигида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган «Чарм тўп-2020» футбол мусобақаси ниҳоясига етди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшлар орасида жисмоний маданиятни юксалтириш ва шу орқали юртдошларимизнинг саломатлик даражаларини оширишга жиддий эътибор қаратилаётганлиги бор гап. 

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спортга йўналтирилганлиги ҳам фикримизни тасдиқлайди.

Қолаверса, яқинда имзоланган «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижросини таъминлашда ҳам маҳалла ёшлари ўртасида ташкил этилаётган турли тадбирлар, жумладан, «Чарм тўп-2020» футбол мусобақаси муҳим ўрин тутади.

Кекса ва ўрта авлод вакиллари ўтган асрнинг 70-80 йилларида «Чарм тўп» мусобақаси ҳамюртларимиздан Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Олим Ашириов, Шуҳрат Эшбўтаев, Сирожиддин Бозоров, Фурқат Эсонбоеев, Баҳодир Раҳмонов, XXII Осиё ўйинлари ғолиби Улуғбек Рўзимов, ўз даврида собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоасининг аъзоси бўлган, эндиликда «Бунёдкор» ёшлар жамоасига устозлик қилаётган Ёрқин Назаров сингари моҳир футболчиларни кашф этиб берганлигини яхши билишади. 

Собиқ Иттифоқ миқёсидаги юлдузлар Фёдор Черенков, Олег Блохин, Хорен Оганесян, Игор Коливанов, Сергей Родионов, Олег Романсев, Андрей Шевченко, Валерий Карпинлар ҳам айнан «Чарм тўп» («Кожанний мяч») мусобақаси орқали катта майдонга кириб келишганлиги ҳали унутилганича йўқ.

15-16 ёшлилар ўртасида илк бор ташкил этилган мусобақа тўрт босқичдан иборат бўлди. Маҳаллада бошланган турнир туман, сўнг вилоят марказларида давом эттирилди. 

Вилоят ғолиблари эса Республика босқичига йўлланма олди. Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, ушбу турнирда 5416та маҳалладан жами 158 322 нафар ўсмир ва ёшлар иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ғолибликни қўлга киритган 14 та жамоа 6-9 ноябрь кунлари пойтахтда, тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро баҳс олиб борди ва гуруҳларда қайд этилган натижалар қуйидагича кўриниш олди:

«А» гуруҳи: 1-ўрин. «Хамзаобод» (Андижон), 2.”Фурқат” (Наманган), 3.”Парвона” (Тошкент ш.), 4. «Гулғунча» (Хоразм).

«В» гуруҳи: 1.«Ёзёвон» (Фарғона), «2.Гулшан» (Бухоро), 3.”Бўстон” (Сурхондарё), 4.”Истиқлол” (Навоий).

«С» гуруҳи: 1.«Афғонбоғ» (Қашқадарё), 2.”Хамзаобод” (Тошкент в.), 3.”Оқ йўл” (Сирдарё).

“D” гуруҳи: 1.«Олимлар» (Жиззах), 2.«Темирйўл» (Қорақалпоғистон), 3.”Минглар” (Самарқанд).

Гуруҳларда ғолиб чиққан жамоалар ярим финалда куч синашишди. Унда андижонликлар қашқадарёлик, жиззахликлар эса фарғоналик тенгдошларини мағлуб этишди. 

«Афғонбоғ» ва «Ёзёвон» жамоалари ўртасида кечган 3-ўрин учун баҳснинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар церийаси эса фарғоналикларга омад кулиб боқди.

Пойтахтимиздаги муҳташам «Миллий» стадионда, тантанали равишда ташкил этилган, Акобир Шукуриллаев бошчилигидаги профессионал ҳакамлар бошқарган финал учрашувида Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманидаги Хамзаобод маҳалласи ёшлари Жиззахнинг Ғаллаорол туманидаги «Олимлар» жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Андижонликлар таркибидаги Ахрорбек Хошимжонов аввалига пенальтидан гол уриб, муҳим учрашувдаги дастлабки ҳисобни очиб берганди. 

Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда эса унинг ўзи ажойиб тарзда рақиб дарвозасини нишонга олиб, ҳисобни оширди. Шу тариқа андижонликлар «Чарм тўп-2020» мусобақасининг чемпионига айланишди.

Ғолиб ва совриндорлар, мусобақанинг барча иштирокчи мураббий ва футболчилари, турнирни юқори савияда ўтказишга ҳисса қўшган бир қатор ташкилотлар, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритган журналистлар (улар қаторида сайтимиз фото мухбири Алимурод Мамадаминов ҳам бор) ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Соврин ва мукофотлар ўз йўлига, энг муҳими, унда иштирок этган чекка қишлоқларимизнинг чайир, чаққон ва меҳнатсевар ёшларимиз пойтахтнинг шинам меҳмонхоналарда яшаб, замонавий майдонларда тўп сурганлигию, шаҳарнинг диққатга сазовор масканларига уюштирган саёҳатларидан олам-олам таассурот олганликлари, энг муҳими - пойтахтнинг муҳташам «Миллий» стадионида футбол ўйнаб, ҳакамлик бўйича дунё рекордчиси, Осиё ва Ўзбекистоннинг бир неча маротаба энг яхши ҳаками, эндиликда мамлакатмиз спорт вазирлиги ҳамда футбол ассоциациясининг раҳбарларида бири Равшан Эрматов қўлидан мукофотлар қабул қилиб олган дақиқаларни ҳали кўп йиллар эслаб юрсалар, не ажаб.

Матн uza.uz. Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг