UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

25 май 08:28
Янгиликлар

Спорт курашлари

Тарихий натижа! Юнон-рум курашчиларимиз 7 та медаль билан Осиё чемпионатида биринчи бўлишди

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши беллашувлари якунига етди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Рустам Ассакалов бошчилигидаги Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси қитъа чемпионатида кутилганидан ҳам яхши натижа кўрсатишди. 

Классикларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан 189 очко тўплаган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Қўшниларимиз Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари кучли учликдан жой олишди. 

Ҳожиакбар Қўчқоров (-55 кг), Айтжан Халмаханов (-67 кг), Абдулло Алиев (-77 кг) ва Раҳимжон Узоқов (-87 кг) ўз вазн тоифаларида Осиё чемпиони бўлишди ва улар шарафига Вьетнам заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳия янграб, байроғимиз кўтариди. Озодбек Халимбоев (-63 кг) ва Азимжон Соатуллаев (-82 кг) кумуш, Шаҳзод Қўчқоров (-72 кг) бронза медалига сазовор бўлди. 


Шоҳсупага кўтарилган классикларимиз:

Олтин медаллар

-55 кг: Ҳожиакбар Қўчқоров 

-67 кг: Айтжан Халмаханов

-77 кг: Абдулло Алиев 

-87 кг: Раҳимжон Узоқов


Кумуш медаллар

-63 кг: Озодбек Халимбоев 

-82 кг: Азимжон Соатуллаев


Бронза медаллар

-72 кг: Шаҳзод Қўчқоров


Умумжамоа рейтинги (Топ-3):

1. Ўзбекистон терма жамоаси — 189 очко

2. Қозоғистон терма жамоаси — 178 очко

3. Қирғиз Республикаси терма жамоаси — 177 очко

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг