UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

27 авг 08:53
Янгиликлар

Хоккей

"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионатида иштирок этиш учун пул топди, лекин...

Теглар :  Tashkent Select
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ва Ўзбекистон хоккей федерацияси ахборот хизматининг собиқ ходими Александр Малишев "Tashkent Select" ёшлар клуби атрофидаги вазиятга ойдинлик киритди.

Аввалроқ, клуб янги мавсумда ҳам Қозоғистон ёшлар чемпионатида иштирок этиш ниятидалиги, бироқ молиявий жиҳатдан қийин аҳволда экани айтилганди.

"Тошкентда мухлислар тушкунликка тушишган. Бироқ "Tashkent Select" жамоасига Jastar Hokei Ligasy чемпионатида иштирок этиши учун пул топишган, деган миш-мишларни эшитдим. Мен бу маълумот тасдиқланишини жуда хоҳлайман. Миллий терма жамоага ўтиши керак бўлган хоккейчилар аста-секин қочиб кетишяпти. Айнан бугун ўтган йилги "Tashkent Select" ёшлар терма жамоаси етакчилари бўлган ака-ука Эрик ва Богдан Гайниахметовлар НМХДнинг "Протон" клуби билан шартнома имзолашди. Терма жамоада дарвозабонлар муаммоси бор, лекин Максим Егуповнинг яна бир мавсумга келиши аниқ эмас. Аммо энди асосий иш — бутун авлодни йўқотмасликдир. 

Ҳозир Қозоғистонда ҳамма янги қонунни кутмоқда. Тахминларга кўра, хорижий клубларнинг миллий чемпионатлардаги иштироки ҳақида бўлади қарор. Ушбу қонун қабул қилингандан кейингина Ўзбекистон клубининг чемпионатда иштирок этиши мумкинлиги ойдинлашади", дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг