UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0 19:48Жаҳонгир Ўрозов: "Каннаваро "Рубин"ни чемпион қиларди" 0 19:05Камару Усман Ислам Махачевнинг танаффус қилиш қарорига баҳо берди 0 18:29Топурия 2026 йилнинг энг тижорий спорт юлдузлари рейтингида Жошуа, Усик ва Чимаевни ортда қолдирди 0 18:06Саидёқуб Қаҳрамоновнинг Тожикистондаги жанги тўлиқ давом этди ва кутилмаган натижа билан тугади 0 17:47Келдиёрова Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги мағлубиятига изоҳ берди 0 17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0

02 фев 08:34
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Ўзбек шахматининг Вейк-ан-Зеедаги триумфи. Нодирбек чемпион, Жавоҳир иккинчи! (+ФОТО)

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess нуфузли мусобақаси ўзбекистонлик шахматчиларнинг муваффақияти билан якунланди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боришди. Кеча ўтказилган сўнгги 13-тур учрашувларида шахматчиларимиз қора доналарда ўйнаганликларига қарамай, рақибларини мағлубиятга учратишди. 

Абдусатторов чемпионлик матчида Ҳиндистоннинг айни пайтдаги биринчи рақамли шахматчиси Аржун Эригаисини чиройли усулда мағлуб этди. Жавоҳир Синдаров мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган чехиялик Тай Даи Ван Нгуэндан устун келди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 13 имкониятдан 9 очко жамғариб, тўртинчи уринишда Tata Steel Chess 2026 чемпионлигини қўлга киритди. Жавоҳир Синдаров 8,5 очко билан соф иккинчи ўринни эгаллади. Мезбонлар вакили Йорден ван Форест 7,5 очко тўплаган ҳолда, қўшимча кўрсаткичларга кўра совринли учинчи ўринни банд этди. Америкалик Ҳанс Ниеманн ва германиялик Винсент Кеймер 7,5 очко билан Топ-5`га якун ясаб беришди. 

Мусобақанинг ўтган йилги чемпиони ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа эса 5,5 очко билан 11-поғонадан жой олди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) 13 имкониятдан 6,5 очко тўплади ва 10-ўрин билан кифояланди. У сўнгги турда оқ доналарда германиялик Винсент Кеймер билан муросага келди. 

Tata Steel Chess 2026. 13-тур натижалари:

Владимир Федосеев (Словения) — Аравиндҳ Читамбарам (Ҳиндистон) 1-0

Маттиас Блубаум (Германия) — Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) 0,5-0,5

Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) — Йорден ван Форест (Нидерландия) 0,5-0,5

Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)  0-1

Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) — Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) 0-1 

Аниш Гири (Нидерландия) — Ҳанс Ниеманн (АҚШ) 0,5-0,5

Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) — Винсент Кеймер (Германия) 0,5-0,5

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг