UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Бивол ўзбекистонлик боксчи ҳақида — "Унга укамдек муносабатдаман" 0 18:53Billie Jean King кубоги. Сўнгги турда Эрон қийинчилик билан мағлуб этилди, лекин энди кеч... 0 18:32Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида медаль учун курашадиганлар маълум, Японияда мағлубият 0 18:11Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди 0 17:50Коко Гоффнинг "Ролан Гаррос" чемпионлигидан кейинги кортга қайтиши омадсиз бўлди 0 17:29Қозоғистон бокс терма жамоаси ўз мезбонлигидаги Жаҳон кубоги учун таркибини эълон қилди 0 17:08Мадияр Саидраҳимов Шоҳжаҳон Эргашев билан бир оқшомда жанг қилади 0 16:47Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига? 0 16:26Мужибилло Турсунов WBC Гран-присида иккинчи ғалабасига эришди 0 16:11Арина Соболенко 1/4 финалга чиқди 0 15:50Шаҳрам учун имконият!? Жейрон Эннис чемпионлик камарларини вакант қолдирди 0 15:29Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак" 0 15:08Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида навбатдаги медалга эга чиқдик 0 14:47Лондон (ATP). Карлос Алькарас уч ярим соатлик учрашув ўтказди 0 14:26Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги юришини бошлади ФОТОГАЛЕРЕЯ 1

28 июн 14:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТАВСИЯ ЭТАМИЗ! UFC (MMA) ва WWE (кураш) бирлашуви бизга нималарни ваъда қилмоқда? Конор WWE’га ўтадими?

Апрель ойида спорт жамоатчилигини ларзага келтирган воқеа содир бўлди.

Жанг санъати билан боғлиқ бўлган йирик ташкилотлар UFC (MMA) ва WWE (кураш) бир компанияга бирлашди. Янги ташкилот “TKO Group” деб номаланади ва унинг қиймати 21 миллиард доллардан ошади. Келишув кураш ташкилоти учун мисли кўрилмаган воқелик бўлди, чунки курашни реклама қилиш гўёки тақиқланган “модда”га ўхшарди. Боиси ҳеч бир спортчи ушбу спорт турини реклама қилганига деярли гувоҳ бўлмаганмиз. WWE’ни сотиб олиш учун Disney, Fox, Comcast ҳамда Amazon каби гигант копманиялар ҳаракат қилаётганди, бироқ якунда UFC “газини босди”. 

Иккала ташкилотнинг бирлашуви катта даромадни ваъда қилаётгани бор гап. UFC ва WWE промоушенлари 2019 йилдан буён йиллик даромадлари сметасини ошириб бормоқда. Йилига тахминан 10 фоиздан. Икки лигада ҳам мухлислар армияси жуда катта. Ташкилотларнинг таъкидлашича, ушбу ҳамкорлик синергия, яъни машҳурликни янада оширишга бўлган ҳаракатнинг дастлабки қадамлари демакдир. WWE ижрочи раиси Винс МакМаҳонни бунга шундай изоҳ берди: “Барча WrestleMania (ҳар йили март ва апрель ойининг ўрталарида WWЕ компанияси томонидан ўтказиладиган профессионал кураш бўйича катта тадбир) бирлашиши ҳам бизнинг UFC билан амалга оширажак ишларимиз кўламига тўғри келмайди. 

Лигаларда бир-бирини тўлдириб турадиган омиллар етарлича топилади. Ҳозирда аёл спортчилар ўртасидаги жанглар ҳам анчагина оммалашиб бормоқда. Курашдаги беллашувда деярли бир хил сценарий такрорланса, ММА’да тамоман бошқа кўриниш. Ҳар жангда ҳар хил ҳолатларни кўриш мумкин. Sky Sports маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқларда энг кўп обуначиси мавжуд бўлган 15 нафар аёл спортчиларнинг беш нафари WWE вакиллари ҳисобланади. Лиганинг энг машҳур юлдузларидан бири Ронда Роузи бўлиб, у кўплаб ёш аёл жангчиларнинг кумири. Кураш лигаси жангларни оммалаштириш бўйича яхшигина тажрибага эга. Мисол тариқасида Ронданинг ўзини келтириш мумкин, чунки у WWE’га ўтишдан аввал UFC’да фаолият юритган. Яқин келажакда бу каби “трансферлар” кўп бора содир бўлишига гувоҳ бўлишимиз эҳтимолдан ҳоли эмас. 

Мана шу каби “трансферлар”нинг яна бири Конор Макгрегорда кузатилиши мумкин. Сабаби, ирландиялик жангчи икки ташкилот бирлашгач ижтимоий тармоққа MMA ҳамда WWE чемпионлик камарларини қўлида ушлаб турган расмини жойлаштирди ва қуйидагича изоҳ қолдирди: “Бу содир бўлиши муқаррар. Очилиш имкониятларини ва ёш UFC истиқболини ҳис қилдим, Бо Никал (америкалик таниқли WWE юлдузи)”. Никалдан бу ҳақида сўрашганида у шундай жавоб берди: “Мен ҳам уларни (камарлар) хоҳлайман. Осон пул топиш”. 

Аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Аманда Нуньес аллақачон курашга қизиқиб қолган ва агар унга яхши шартнома таклиф қилинса, ўз омадини WWE’да ҳам синаб кўриш истаги борлигини яшириб ўтирмади. “Агар менга яхши шартнома билан алоқага чиқишса, нега рад этишим керак? ММА’да ўзим хоҳлаган ҳамма нарсага эришдим. Мен икки карра чемпионман, менга яна битта камар керак”, дейди бразилиялик жангчи. Эҳтимол, яқинда ММА’дан кетганини эълон қилган Нуньес WWE’да кўриниш бериб қолар... 

UFC президенти Дана Уайтни вақти-вақти билан танқид қиладиган видеоблогер Жейк Пол ҳам ушбу ҳодисага ижобий муносабатдалигини яшириб ўтирмади. Унинг фикрича, UFC вa WWE бирлашиши анча мантиқий ҳамда спортчиларнинг даромадини ошириш учун ажойиб усул саналади. 

Дана ўзаро жангларни кутмаслик кераклигини айтиб ўтди. Аммо жангчиларнинг лигалар ўртасида бир ёки иккита жангга алмашиш ҳолатлари содир бўлиши мумкин. Конор курашмоқчи, уни ким тўхтатади?! Россиялик аралаш яккакураш устаси Вячеслав Василевский таъкидлаганидек, UFC фахрийлари учун ўз карьерасини қайта тиклаш учун ажойиб вариант пайдо бўлди. Икки ташкилот ўртасидаги битим яқинда эълон қилинди, бизни олдинда нималар кутиб турганини вақт кўрсатади...

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг