UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0 19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0 16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0 13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0

08 авг 18:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Таниқли актёр Дуейн Жонсон уй совға қилган UFC жангчиси ўзи ким?

Теглар :  Дуэйн Жонсон
Унинг ҳисобида бор йўғи 7 доллар пул қолганди...

Актёр ва WWE юлдузи Дуейн Жонсон UFC жангчиси Темба Горимбога уй совға қилди. Нега Жонсон ўзи учун нотаниш бўлган спортчига бундай ҳадяни амалга оширди? Сабаби, UFC ўтганидан сўнг Горимбо спорт залида яшаган ва унинг ҳисобида бор йўғи 7 доллар қолганди. У айрим жиҳозларни сотди, аммо уни Африкадаги қишлоғининг қудуқ қурулишига сарфлади. Темба Зимбабведа туғилган, кейинроқ АҚШга кўчиб ўтган ва ҳозир 32 ёшда. У февраль ойида промоушендаги дебютини мағлубият билан бошлади ҳамда май ойида иккинчи жангини ўтказиб, унда ғолиб бўлди.
“Февралдаги мағлубиятдан кейин бу жуда қийин бўлди. Агар сиз ҳам мен каби UFC аъзоси бўлсангиз, жанг учун 10 000 доллар ва ғалаба учун 10 000 доллар олиш ҳуқуқига эгасиз. Сиз менежерга 30 фоиз солиқ ва 10 фоиз гонорар тўлашингиз лозим. Мендан парвозлар ва меҳмонхоналар учун 2 000 доллар ечиб олишди, мабодо ютқазиб қўйганимда уйимга пулсиз қайтардим”, дейди Горимбо дебют ғалабасидан кейин.


Сато билан дуэлдан олдин унинг ҳисобида 7 доллар мавжуд эди ва мураббийи Даниел Вальверде билан MMA Masters залидаги гиламчаларда ухлаган. Баъзида уни таниқли UFCжангчиси Колби Ковингтон озиқ-овқатлар билан таъминлаб турган. Илк ғалабасидан сўнг Темба 7 000 долларлик асбоб-ускуналарни сотди, лекин уй топиш учун эмас, балки бошқа одамлар яхшироқ яшаши учун Зимбабведаги қишлоғидаги қудуққа сарфлади. “Ўз вақтида менда ҳам 7 доллар бор эди ва мен ҳам жангда иштирок этганман, сенга ёрдам бераман, ука”, деб унга далда берганди таниқли айтёр Дуейн Жонсон.

“Жонсон 2012 йилда Seven Bucks студиясига асос солган. Мен ва у Seven Bucks’нинг йигитларимиз. Ўйлаймнки, энди етти мен учун бахтли рақам эканлигини биласиз”, дейди Гримбо. Бу икки шахснинг учрашуви Темба Майамидаги спорт залида интервью бераётган чоғида содир бўлди. Суҳбат давомида Жонсон унинг ортидан яқинлашиб, у билан қучоқлашиб кўришди. Ўша лаҳзада Гримбо йиғлаб юборди, чунки унинг орзуларидан бири амалга ошганди. Танишувнинг асосий омили уй эди... 


“Биз ҳеч қачон учрашмаганмиз, бироқ унинг қўзига қараш ва у билан сўрашиб, қучоқлашиш бу шунчаки ажойиб. Мен йигитнинг ҳикоясидан таъсирландим. Гримбо яшашга жой излаш ўрнига Зимбабведаги қишлоғини тоза сув билан таъминлаш учун ҳаракат қилаётган экан. У мендан умуман ҳеч нарса сўрамаган, лекин мен унга ёрдам беришни истадим”, дейди суҳбат чоғида Жонсон.


Горимбо 13 ёшида ота-онасини йўқотган. 

16 ёшидан пул топиш учун ноқонуний равишда далаларда олмос қазиган. 

Зимбабведан Жанубий Африкага қочиб кетган ва қўлга олиниб, ўз юртига депортация қилинган. 

“Илгари одамлар полициядан қочиб, менинг кўз ўнгимда ўлдирилган. Лекин кимдир менга биринчи марта пичоқ тортди. Жанубий Африка чегарасини кесиб ўтсангиз, сиз нафақат полиция, балки жиноятчилар учун ҳам ўлжага айланасиз. Улар чегарадан ўтган одамларнинг пуллари кўп деб ўйлашади. Ўшанда жиноятчилар бизни кўриб, тузоққа илинтиришди. Мен катта пичоқни кўриб, ҳушимдан кетганимни эслайман. Ерга йиқилдим, қолганлар эса қочиб кетди. Ўзимга келгач, мени ўлдириб қўймасликлари учун полицияга мурожаат қилмоқчи эдим, аммо дўстим мени фикримдан қайтарди. ”Ҳеч қачон орқага қайтмаслик” филми орқали ММА’га ошиқ бўлиб қолганман ҳамда 19 ёшимдан бошлаб ушбу жанг санъати билан шуғулланиб келганман. Орадан 3 ой ўтиб, биринчи жангимда нокаут билан ғолиб бўлдим”, дея эслайди қаҳрамонимиз.

Хорижий сайтлар асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг