UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

10 янв 12:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри боксга қайтиш қарорини тушунтирди

Теглар :  Тайсон Фьюри
Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри профессионал боксдаги фаолиятини қайта тиклаш қарорига изоҳ берди.

Британиялик пул учун эмас, балки спортга бўлган муҳаббати ва жанговар ҳаёт тарзи туфайли қайтаётганини айтди. Александр Усикка икки марта мағлуб бўлган 37 ёшли боксчи аввалроқ фаолиятини якунлаганини эълон қилганди, аммо у яна бир бор фикрини ўзгартирди. 

"Мен мутлақо ҳамма нарсани ютдим: Англиядаги минтақавий камарлардан тортиб супер чемпионлик унвонларигача, икки марта йилнинг энг яхши боксчиси бўлдим. Мен учун жанговар ҳунардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Мен бу ишни яхши кўраман. Бунда молиявий фойда учун ҳеч нарса йўқ. Ўн йил олдин нафақага чиқишим мумкин эди. Яхшигина бойлик орттирдим. Гап пулда эмас, гарчи мен ҳар доим яхши шартномани хоҳласам ҳам, албатта. Бу асосан жанг ва спортга бўлган муҳаббатдир. Ёшим 37 да, бу йил 38 га тўламан, ким билади дейсиз, ёшим каттароқ, лекин жанг қилишни яхши кўраман. Менинг бошқа қизиқишим йўқ, фақат муштлашиш. Мен жанг қилиш учун туғилганман ва тарбияланганман. Менинг тақдирим жангларда.

Охир-оқибат, мен ақлдан озган одамдек дўппослайман ва эҳтимол, уларнинг ҳаммаси каби ногиронлар аравачасига ўтириб қоламан. Ўлгудай калтакланган, билмадим, сешанбами, чоршанбами, декабрми, лекин мен танлаган ўйин, биз танлаган ҳаёт шу. Бу мен танлаган ҳаёт! Биз тўхтамаймиз", - дея Тайсон Фюрининг сўзларини келтиради talkSPORT.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг