21 июн 12:17
Янгиликлар
Тайсон Фьюри фаолиятидаги энг қийин жангни айтди
Супероғир вазнда амалдаги WBC чемпиони америкалик Деонтей Уайлдерга қарши учинчи жанги фаолиятидаги энг қийини бўлганини тан олди.
"Ўйлашимча, Уайлдерга қарши учинчи жангим фаолиятимдаги энг қийин ва мураккаби бўлган. Ҳа, Деонтейга қарши трилогия! Ўшанда биз бир-биримизни йўқ қилиш учун уруш майдонига киргандик. У икки бор мени нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди. Мен эса бу ишни уч маротаба амалга оширидим ва 11-раундда нокаутга учратиб қўя қолдим. Жаҳаннам жанги эди бу", — дея британиялик чемпионнинг сўзларини келтиради DAZN.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги илк жанг 2018 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда жанг кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлгани ҳолда дуранг натижа билан якунланган эди. 2020 йилнинг февралида ўтган иккинчи жангда Тайсон еттинчи раундда америкалик номдор рақибини нокаутга учратди. 2021 йилнинг октябридаги трилогияда эса Фьюри 11-раундда жангни ўз фойдасига ҳал қилганди.
Фикрлар