UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

23 янв 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри: "Усик билан тўқнашув - аср жанги бўлади"

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Бу тўқнашув - аср жанги бўлади. Ёдингизда бўлса, Муҳаммад Алининг Жо Фрейзерга қарши жангини ҳам аср тўқнашуви сифатида эътироф этишганди. Ундан олдин эса Жек Демпси ва Жин Танни ўртасидаги баҳсни ҳам шундай аташган. Улар Бостонда жанг қилишган ва у ерда ташриф бўйича рекорд ўрнатилган. 

Бу ҳам Али - Фрейзер жанги каби аср тўқнашуви бўлганди. Энди эса Тайсон Фьюри ва Александр Усик жанги шундай бўлади. Бу супероғир вазн тоифасида тўртта камар учун ўтказиладиган илк жанг бўлади. Бунгача хеч ким бунақа жанг ўтказмаган. 

Ҳа, супероғир вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлган. Аммо у тўртта камарга эга чиқмаган. Бу супероғир вазн тоифасидаги мутлақ чемпион тўртта камарга эга бўладиган аср жанги бўлади. 

Биз икки енгилмас чемпионмиз. Мен икки карра, у икки карра чемпионмиз. Бу қизиқ жанг", - деди Тайсон Фьюри. 

Аввалроқ Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг