UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

29 июл 15:25
Янгиликлар

Теннис

Теннис маликаларимизнинг бари WTA рейтингида пастлади, тез орада Топ-1000`да бизникилардан ҳеч ким қолмайди

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко жуда катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Америкалик Коко Гофф иккинчи ўринни сақлаб қолди. Уимблдон турнири чемпиони Ига Свёнтек кучли учликни якунлаб турибди. Топ-10`талик рейтингида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. .  

Янгиланган рейтингда 6 нафар теннис маликамизнинг бари пастга "қулади". Биринчи ракеткамиз Влада Якшибарова 3, иккинчи рақамли теннисчимиз Нигина Абдураимова 7, Дарья Шубина 10, Милана Масленкова 9, Сабрина Олимжонова 8, Диана Яковлева 5 поғонага пастлади. 

WTA рейтинги. 28 июль кунги ҳолат:

1 (1). Арина Соболенко (Беларусь) - 12 420 очко

2 (2). Кори Гауфф (АҚШ) - 7669

3 (3). Ига Швёнтек (Польша) - 6813

4 (4). Жессика Пегула (АҚШ) - 6423

5 (5). Мирра Андреева (Россия) - 4914

6 (6). Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4553

7 (7). Аманда Анисимова (АҚШ) - 4470

8 (8). Мэдисон Киз (АҚШ) - 4374

9 (9). Жасмин Паолини (Италия) - 3576

10 (10). Паула Бадоса (Испания) - 3454...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

877 (874). Влада Якшибарова – 28 

1051 (1044). Нигина Абдураимова – 16  

1240 (1230). Дарья Шубина – 9 

1280 (1271). Милана Масленкова – 8 

1402 (1394). Сабрина Олимжонова – 5 

1427 (1422). Диана Яковлева – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг