13 авг 08:56
Янгиликлар
Теннис. Надаль ва Лопес – Олимпиада чемпионлари!
Ҳал қилувчи финал учрашувида испаниялик теннисчилар – РафаэльНадаль ва Марк Лопес ғалаба қозониб, Олимпиада чемпиони бўлишди. Улар олтин медал учун кечган баҳсда руминиялик теннисчилар – Флорин Мержа ва Хория Текэуни 6:2, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этишди.
Бу Рафаэль Надал учун Олимпиаданинг иккинчи олтин медали бўлди. 2008 йили Пекинда ўтказилган Олимпиадада ҳам Рафаэль олимпия ўйинлари чемпиони бўлган эди. У ҳали олтин дубл қайд этиши ҳам мумкин. Рафа Рио Олимпиадасининг яккалик баҳслари ярим финалида аргентиналик Хуан Мартин дель Потрога қарши кортга чиқади. Потро илк даврада дунёнинг биринчи ракеткаси сербия Новак Жоковични мусобақадан чиқариб юборганди.
ТЕННИС. ЖУФТЛИК. ФИНАЛ
Рафаэль Надаль/Марк Лопес (Испания, 6) – Флорин Мержа/ Хория Текэу (Руминия, 5) – 6:2, 3:6, 6:4
Фикрлар