UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

10 авг 16:42
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларимиз Roland Garros Junior Series'ни кучли учликда якунлашди, Абдуллаев кейинги босқичга чиқди

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги Gorky Tennis Park грунт кортларида теннис бўйича Roland Garros Junior Series by Renault - Qualifications West and Central Asia саралаш босқичи ниҳоясига етди.

Ўғил болалар турнирида ҳамюртимиз Акмал Абдуллаев ҳал қилувчи учрашувда қозоғистонлик Мансур Саиновга 7-6(4), 1-6, 4-6 ҳисобида мағлуб бўлиб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу Абдуллаевга 2025 йил октябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган финал босқичида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш имкониятини берди.

Алан Зинатулин эса қозоғистонлик Ансар Нияткалиевни 6-4, 2-6, 6-4 ҳисобида енгиб, учинчи ўринни қўлга киритди. Абдураҳмон Каримов ҳам ажойиб ўйин кўрсатди, у 7-ўрин учун баҳсда Ратмир Пулкевични 6-1, 6-7(8), тай-брекда 10-5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Кейра Ким қизлар ўртасида 5-ўрин учун кураш олиб борди, аммо шиддатли ўйинда София Малишевага 3-6, 6-4, тай-бреда 10-12 ҳисобида ютқазиб, якунда 6-ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг