UZ

Сўнгги янгиликлар

04:31Евлоевнинг ғалабали серияси давом этди! UFC London турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 04:30Мовсар Евлоев UFC London турнирининг марказий жангида Лерон Мёрфини мағлуб этди 0 03:10Майкл Пейжнинг UFC'даги омадли юриши давом этмоқда, у бу сафар Паттерсондан устун келди 0 02:12Роман Долидзе UFC'да кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди 0 18:05"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди 0 17:39Волкановски ўзи мағлуб бўлган жангни "энг севимлиси" деб атади 0 17:17"Топурия? Менинг услубим унга муаммо туғдириши мумкин" - Сен-Дени 0 16:41"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи 0 16:16Фьюрининг отаси нима учун Тайсон Усикни ҳеч қачон енга олмаслигини тушунтирди 0 15:39Конор Макгрегор 18 ойлик дисквалификацияни ўтаб бўлди 0 15:16"Бу икки қадам орқага бўларди". Сен-Дени нега Оқ уйда Чендлер билан жангдан воз кечганини айтди 0 14:40"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин 0 14:14Хамзат Чимаев UFC’даги асосий мақсадини айтди 0 13:35Мовсар Евлоев ўзини зерикарли жангчи деб ҳисоблашларига муносабат билдирди 0 13:13Россия бокс федерациясида World Boxing’га қўшилишига изоҳ берилди 0

30 июл 13:59
Янгиликлар

Теннис

Теннисчиларимизнинг омадсизликлари давом этди

Сўнгги кунларда ўзбекистонлик теннисчилар бир қатор халқаро мусобақаларда иштирок этишди.

Жумладан, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов Порту Челленжерида омадини синаб кўрди. Мусобақанинг асосий тўридаги илк босқич доирасида наманганлик ракетка устаси Тунис вакили Моез Эчаргуига қарши кортга чиқди ва 1:2 (7/6, 4/6, 4/6) ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу ўйингача Султонов ATP рейтингида 266, Эчаргуи эса 312-ўринни банд этиб турганди.

Бундан ташқари, шу кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ҳам Челленжер таснифидаги халқаро ATP турнири ўтказиляпти. Турнирнинг саралаш баҳсларида Амир Милушев (ATP-1330) нейтрал мақомдаги спортчи Максим Жуковга (ATP-655) 1:2 (0/6, 6/3, 1/6) ҳисобида мағлуб бўлди. Илк босқичдан баҳсларга қўшилган Максим Шин (ATP-1005) эса биринчи ўйининининг ўзида имкониятни бой бериб қўйди. У малайзиялик Митсуки Вей Канг Леонг (ATP-668) олдида ожиз қолди — 0:2 (5/7, 2/6).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг