UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0

14 июл 16:51
Янгиликлар

Теннис

Теннисчимиз янгиланган WTA рейтингида 104 поғонага кўтарилди, Топ-10`да янгилар

Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамликни давом эттирмоқда. Америкалик Коко Гофф иккинчи ўринни сақлаб қолди. Уимблдон турнирида чемпион бўлган Ига Свёнтек 3-ўринга кўтарилиб олди. Жессика Пегула эса аксинча, 4-поғонага тушди. Россиялик 18 ёшли Мирра Андреева Топ-5`да дебют қилди. Италиялик Жасмин Паолини 5-ўриндан 9-поғонага тушиб кетди. Уимблдон турнири финалида ютқазган Аманда Анисимова 12-поғонадан 7-ўринга кўтарилди.  

Янгиланган рейтингда 6 нафар теннис маликамизнинг тенг ярми ўз ўринларини яхшилаб олишди. Биринчи ракеткамиз Влада Якшибарова 13, Диана Яковлева 20, Милана Масленкова эса 104 ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. Топ-1000`таликни тарк этган Нигина Абдураимова ҳамда учинчи ракеткамиз Дарья Шубина бир хилда 7, Сабрина Олимжонова эса 6 поғонага пастлади. 


WTA рейтинги. 14 июль кунги ҳолат:

1. (1) Арина Соболенко (Беларусь) - 12420 очко

2. (2) Коко Гофф (АҚШ) - 7669

3. (4) Ига Свёнтек (Польша) - 6813

4. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 6423

5. (7) Мирра Андреева (Россия) - 5163

6. (6) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4803

7. (12) Аманда Анисимова (АҚШ) - 4470

8. (8) Мэдисон Киз (АҚШ) - 4374

9. (5) Жасмин Паолини (Италия) - 3576

10. (9) Паула Бадоса (Испания) - 3454


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

873 (886). Влада Якшибарова – 28 

1018 (1025). Нигина Абдураимова – 17  

1220 (1223). Дарья Шубина – 9 

1236 (1340). Милана Масленкова – 9 

1385 (1379). Сабрина Олимжонова – 5 

1407 (1427). Диана Яковлева – 4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг