13 ноя 09:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Теренс Кроуфорд яна Тошкентда! (ВИДЕО)
Проф бокснинг супер ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб турган америкалик Теренс Кроуфорд Тошкентга келди.
У эртага пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуасида ўтказиладиган проф бокс оқшомида меҳмон бўлади.
Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Россия вакили Марк Урванов ўртасида кечади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.
Бундан ташқари, мусобақа доирасида Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Аълохон Абдуллаев, Ражаб Бутаев (Россия) сингари таниқли чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар