05 июл 16:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Терма жамоамиз мураббийи Тўлқин Қиличев Токио Олимпиадасидаги асосий рақиблар ҳақида гапирди
Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев Токио Олимпиадасида ўзбек боксчилари учун асосий рақиб вазифасини бажарадиган терма жамоалар ҳақида гапирди.
"Олимпия ўйинларида осон рақибларнинг ўзи бўлмайди. Умумий олиб гапирадиган бўлсак, Куба, Россия, Қозоғистон терма жамоалари Ўзбекистонга асосий рақиблар ҳисобланишади. Аммо рақиб ким бўлишидан қатъи назар йигитларимиз фақат ва фақат ғалаба учун рингга чиқишади. Барчасини ринг кўрсатиб беради. Умид қиламанки, Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтиб борамиз", - деди Тўлқин Қиличев.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар