UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

25 авг 07:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Термиз ОЗКда ҳам спортчилар касбий имтиҳонлар бўйича сараланаяпти

Теглар :  ОЗКТермиз
Олимпия захиралари коллежларида (собиқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатлари) 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Хабарингиз бор, шу кунларда мамлакатимиздаги барча Олимпия захиралари коллежларида (собиқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатлари) 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Термиз шаҳар олимпия захиралари коллежида ҳам бу йилги имтиҳонлар ҳар доимгидан фарқли ўтказилмоқда. Аввало, бу ерда 2020/2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилганлигини қайд этиш зарур.

Имтиҳонлар бўладиган барча секция ва спорт майдонлари тўлиқ дизенфикция қилинмоқда. Қолаверса, имтиҳон вақтида ҳам дизенфикция ишлари давом эттирилаяпти. Имтиҳонларни эса малакали мутахассислар кузатиб, баҳолаб боришади. Олий мақсад – имтиҳонларни ҳалол ва шаффоф ўтказиб, илм даргоҳига энг истеъдодли, қайсики келгусида жаҳон ареналарида Ватанимиз байроғини юқори кўтаришга қодир ёшларни саралаб олишдир.

Имтиҳонлар вақтида юзага келадиган турли хил муаммоларнинг олдини олиш ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонларни юқори савияда ўтказиш мақсадида имтиҳон жараёнлари тўлиқ видеога ёзиб олиниши ҳам ташкил этилади. Имтиҳон бўладиган масканлар тўлиқ шай ҳолатга келтириб қўйилган.

Жорий йил Термиз шаҳар Олимпия захиралари коллежига 198 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 110 нафари коллежга қабул қилинади. Ўқув даргоҳига 15 та Олимпия ва иккита миллий спорт турлари йўналишларига қабул эълон қилинган бўлиб, бокс, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши, таэквандо ВТФ, сузиш ва албатта футбол йўналишларида рақобат анча юқори.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг