UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:01Дана Уайт: "Агар Нганну UFC'га қайтса, ҳайрон қолардим" 0 08:40Жон Жонс яна ЙТҲ сабабчиси бўлиб, ҳодиса жойидан қочиб кетганликда айбланяпти 0 08:19UFC'да 2004 йилдан буён илк бор бундай ҳолат кузатилди 0 07:58Футболимиз учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 07:37Нодирбек Абдусатторов яна бир нуфузли турнирда иштирок этади 0 18:36Гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогини 9 та медаль билан якунлашди 0 18:15Шаҳрам Ғиёсов Кроуфорд - Альварес жангига муносабат билдирди 0 17:54"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди 0 17:33Ўзбекистонлик шинкиокушинкай каратэчилар Марказий Осиёда биринчи бўлишди 0 17:12Канело — Кроуфорд жанги учун салкам 200 000 долларлик камар қўйилади 0 16:51Дана Уайт нима учун Махачев - Маддалена жанги эълон қилинмаётганига изоҳ берди 0 16:30"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди 0 16:09Том Аспиналл чемпион мақомидаги илк "вызов"ни қабул қилиб олди 0 15:48Қозоғистонлик ҳафта "шов-шув"чиси Галле турнири финалида 0

24 сен 06:30
Янгиликлар

Футбол

The Best-2019. ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшилари аниқланди

Теглар :  Футбол
Италиянинг Милан шаҳридаги «Ла-Скала» опера театрида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Меган Рапино – йилнинг энг яхши аёл футболчиси! 

Лионель Месси  – йилнинг энг яхши эркак футболчиси!!!

Дарвозабон: Алиссон («Ливерпуль»).

Ҳимоячилар: Маттейс де Лигт («Аякс»/»Ювентус»), Серхио Рамос, Марсело (иккаласи – «Реал»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»).

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич («Реал»), Френки де Йонг («Аякс»/»Барселона»).

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Лионел Месси («Барселона»), Эден Азар («Челси»/«Реал»), Криштиану Роналду («Ювентус»).

Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Эллисга мазкур совринни таниқли мутахассис Жозе Моуриньо топширди.

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи – Жилл Эллис (АҚШ термаси)

Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони – Алиссон Беккер («Ливерпуль», Бразилия).

ФИФА талқинига кўра аёл футболчилардан иборат рамзий терма жамоа 

Роналду бугунги маросимга келмагани ҳақида хабар қилгандик, шунингдек, йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлик қилган «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола ҳам тадбирда қатнашмаётгани маълум бўлди. 

ФИФАнинг фейр-плей соврини «Лидс» мураббийи Марсело Бьелсага насиб этди

Сари ван Венендал (Голландия терма жамоаси) - йилнинг энг яхши аёл дарвозабони!

ФИФА йилнинг энг яхши футбол мухлиси совринини Силвия Грекога тақдим этди. У кўзи ожиз фарзандига майдондаги ҳолатлар ҳақида маълумот бериб турган.

Юрген Клопп ("Ливерпуль") - йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи!

Даниэль Жори – йилнинг энг чиройли голи муаллифи

Мусиқий чиқишдан сўнг, тақдирлаш маросимининг асосий қисмига старт берилди!

«Ювентус» форварди Криштиану Роналду маросимга келмагани ойдинлашмоқда

Йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогар Мауриссио Почеттино ҳамда унинг рафиқаси

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси номида даъвогарлар Алекс Морган ҳамда Меган Рапино

«Реал» ҳимоячиси Марсело оиласи билан «Ла-Скала»га келди

ФИФА талқинига кўра 2018-йилнинг энг яхши футболчиси Лука Модрич эсдалик учун расмга тушди

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳам Миланга келди

Лионель Месси тадбирга оиласи билан ташриф буюрди

The Best-2019 совринига даъвогарлик қилаётган «Ливерпуль» аъзолари фотосессияда иштирок этишди

Бугунги маросимга футбол оламининг кўплаб машҳур шахслари ташриф буюрмоқда:


Йилнинг энг яхши эркак футболчиси номига даъвогарлар – Виржил Ван Дейк («Ливерпуль», Голландия), Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия).

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар – Люси Броунз, Меган Рапино, Алекс Морган.

Йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи номига даъвогарлар – Мауриссио Почеттино («Тоттенҳэм»), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»).

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи номига даъвогарлар –  Фил Невилл, Жилл Эллис, Сарина Вигман.

Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони номига даъвогарлар – Эдерсон («Манчестер Сити», Бразилия), Марк-Андре тер Штеген («Барселона», Германия), Алиссон Беккер («Ливерпуль», Бразилия).

Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони номига даъвогарлар – Кристиан Эндлер, Хедвиг Линдаль, Сари ван Венендал.

Йилнинг энг чиройли голига даъвогарлар – Лионель Месси («Барселона»); Хуан Кинтеро («Ривер Плейт»), Даниэль Жори («Дебрецен»).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг