UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

11 июн 11:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

The Ultimate Fighter 33. Фурқатбек Ёқубовнинг вазнида иккинчи ярим финал иштирокчиси аниқланди

Бугун тонгда The Ultimate Fighter 33 шоусининг учинчи сони намойиш этилди.

Бу сафар ўта енгил вазн тоифасидаги жанг ташкил этилди. Унда Даниэль Кормьенинг жамоасидаги мексикалик Иманол Родригес (5-0) Чейл Соннен ва Фурқатбек Ёқубовнинг жамоадоши, ҳиндистонлик Аршиян Мемонни биринчи раунддаёқ таслим этди. Шундай қилиб, Иманол ўта енгил вазн тоифасидаги иккинчи ярим финалчига айланди. Аввалроқ, Сонненнинг жамоасидан Моралес ярим финалга йўл олганди.

Шоунинг кейинги сонида ярим ўрта вазн тоифасида Кормьенинг жамоасидан америкалик Жефф Крейтон (11-2-1) Сонненнинг ирландиялик спортчиси Андреас Биндер (10-2) билан баҳс олиб боради. Бу вазндаги илк ярим финалчи Кормье клубидан украиналик Даниил Донченко бўлганди.

Ушбу шоудаги ҳамюртимиз Фурқатбек Ёқубовнинг илк рақиби 18 июнь куни эфир юзини кўрадиган тўртинчи сонда эълон қилиниши мумкин. Унга ярим финал йўлида қозоғистонлик Алиби Идрис ёки ЖАР вакили Тумело Маньямала рақиб бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг